Молиявий ҳисоботларни тақдим этиш

07.10.2021
author avatar

Иброгим АХМАДХОНОВ

МҲХС бўйича эксперт

2.1 Молиявий ҳисоботларни тақдим этиш 

2.1.1 Молиявий ҳисоботнинг мақсади

1-сон БҲХС “Молиявий ҳисоботни тақдим этиш”  умумий мақсаддаги молиявий ҳисоботни тақдим этиш асосларини белгилаб беради. У молиявий ҳисоботни тақдим этишга нисбатан умумий талабларни, унинг тузилишига оид кўрсатмаларни ҳамда унинг мазмунига доир минимал талабларни белгилайди

Молиявий ҳисоботнинг мақсади турли фойдаланувчилар учун иқтисодий қарорлар қабул қилишда фойдали бўладиган ташкилотнинг молиявий ҳолати, молиявий натижалари ва пул маблағлар ҳаракати тўғрисидаги маълумотлар билан таъминлашдан иборат.  Шунингдек, бу ҳужжат ташкилот раҳбарияти томонидан унга ишониб топширилган ресурслар бошқарилишининг натижаларини ҳам акс эттиради.

Ушбу мақсадларга эришиш учун, умумий мақсаддаги молиявий ҳисобот қуйидагилар тўғрисида маълумотларни акс эттириши лозим:

  • активлар;
  • мажбуриятлар;
  • хусусий капитал;
  • даромад ва харажатлар, шу жумладан фойда ва зарарлар;
  • мулкдор сифатида фаолият кўрсатаётган шахслар билан амалга оширилган операциялар тўғрисидаги маълумотлар, бунда мулкдорларнинг улуши ва уларга тақсимланган суммалар ҳақидаги маълумотлар алоҳида-алоҳида тақдим этилади; ва
  • пул маблағлари ҳаракати.

2.1.2 Молиявий ҳисоботларнинг тўлиқ тўплами

1-сон БҲХС “Молиявий ҳисоботларни тақдим этиш”га асосан молиявий ҳисоботларнинг тўлиқ тўплами қуйидагилардан иборат:

  • Ҳисобот даври охирига молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисобот;
  • Ҳисобот даври учун фойда ёки зарар ва бошқа умумлашган даромадлар тўғрисидаги ҳисобот;
  • Ҳисобот даври учун хусусий капиталдаги ўзгаришлар тўғрисидаги ҳисобот
  • Ҳисобот даври учун пул маблағлари ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот ;
  • Аҳамиятли ҳисоб сиёсати ва бошқа тушунтириш маълумотларидан иборат изоҳлар;
  • Юқоридаги ҳисоботларга нисбатан олдинги давр учун қиёсий маълумот;
  • Ташкилот ҳисоб сиёсатини ретроспектив тарзда қўлласа ёки молиявий ҳисоботдаги моддаларни ретроспектив тарзда қайта ҳисоблашни амалга оширса, олдинги давр бошига молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисобот.

Буни билиш муҳим...

Ташкилот ҳисоботлар учун мазкур cтандартда фойдаланилган номлардан ташқари бошқа номлардан фойдаланиши мумкин. Масалан, ташкилот “фойда ёки зарар ва бошқа умумлашган даромад тўғрисидаги ҳисобот” ўрнига “умумлашган даромад тўғрисидаги ҳисобот” номидан фойдаланиши мумкин

Юқоридаги молиявий ҳисоботлар тузилиши ва мазмуни 1-сон БҲХСда келтирилган. Пул маблағлари ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот 7-сон БҲХС билан тартибга солинади. Молиявий ҳисоботларнинг ажралмас қисми бўлган изоҳлар 1-сон БҲХС ва бошқа барча халқаро стандартлар орқали тартибга солинади.

Ташкилот раҳбарияти шарҳи

Кўпгина ташкилотлар молиявий ҳисоботлардан ташқари, ташкилотнинг молиявий натижалари ва молиявий ҳолатининг асосий хусусиятларини, шунингдек, у дуч келадиган асосий ноаниқликларни тавсифлайдиган ва тушунтирадиган раҳбарият томонидан тайёрланган молиявий шарҳни тақдим этадилар. Бундай ҳисобот қуйидагиларнинг таҳлилини ўз ичига олиши мумкин:

  • ташкилотнинг молиявий фаолиятини белгилайдиган асосий омиллар ва таъсирлар, шу жумладан у фаолият кўрсатаётган ташқи муҳитдаги ўзгаришлар, бу ўзгаришларга жавобан ташкилотнинг ҳаракатлари ва уларнинг натижаси, шунингдек, ташкилотнинг молиявий натижаларни сақлаб қолиш ва яхшилаш учун инвестиция сиёсати, шу жумладан дивиденд сиёсати;
  • ташкилот фаолиятининг молиялаштириш манбалари ва у томонидан кўзланган мажбуриятларнинг хусусий капиталга нисбати кўрсаткичи; ва
  • ташкилотнинг МҲХСларга мувофиқ молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда тан олинмаган ресурслари

2.1.3 Умумий жиҳатлар

1-сон БҲХС молиявий ҳисоботни тақдим этиш билан боғлиқ бир қатор умумий жиҳатларни ўз ичига олади. Ушбу жиҳатларнинг асосий йўналишлари:

  • Ҳаққоний тақдим...
lock

Чтобы читать дальше, подпишитесь на Buxgalter Pro