Асосий воситалар

01.11.2021
author avatar

Иброгим АХМАДХОНОВ

МҲХС бўйича эксперт

Асосий воситаларни дастлабки тан олиш, баҳолаш, эскириш ҳисоблаш, қайта баҳолаш, қадрсизланиш бўйича тестдан ўтказиш ва асосий воситалар тўғрисидаги маълумотларни ёритиб беришга оид ҳисобга олиш тартиби 16-сон БҲХС “Асосий воситалар”да кўриб чиқилган.

Асосий воситаларни қадрсизланишини тестдан ўтказиш тартиби 36-сон БҲХС “Активлар қадрсизланиши”да батафсил ёритиб берилган.

Асосий воситаларнинг бошланғич қиймати асосий воситани демонтаж қилиш, тугатиш ва у жойлашган жойни қайта тиклаш бўйича сарфларни дастлабки ҳисоб баҳосини ўз ичига олади.

3.1.1 Асосий воситалар таърифи

Асосий воситалар –  бу қуйидаги мезонларга жавоб берадиган моддий активлардир:

  • маҳсулотларни ишлаб чиқариш, етказиб бериш, хизматлар кўрсатиш, бошқа томонларга ижарага бериш ёки маъмурий мақсадларда фойдаланиш учун тутиб туриладиган; ва
  • бир даврдан ортиқ муддат давомида фойдаланилиши кутиладиган.

 16-сон БҲХС қуйидагиларга нисбатан қўлланмайди:

  • Сотиш учун мўлжалланган деб таснифланган асосий воситаларга;
  • Қишлоқ хўжалиги фаолиятига тегишли биологик активларга, ҳосилдор ўсимликлар бундан мустасно;
  • Фойдали қазилмаларни геологик қидириш ва баҳолаш активларини тан олиш ҳамда баҳолашга;
  • Нефть, табиий газ ва шунга ўхшаш қайта тикланмайдиган ресурслар каби фойдали қазилмалардан фойдаланиш ҳуқуқларига ва фойдали қазилмаларнинг захираларига.

Шунингдек, ушбу стандарт юқоридаги бандларда кўрсатилган активларни такомиллаштириш ёки сақлаб туриш учун фойдаланиладиган асосий воситаларга нисбатан қўлланади.

Ижарага олинган активлар 16-сон МҲХС “Ижара” талабларига мувофиқ тан олинади ва баҳоланади. Ижарачи фойдаланиш ҳуқуқидаги активга нисбатан эскириш ҳисоблашда 16-сон БҲХС “Асосий воситалар”нинг эскириш бўйича талабларини қўллаши лозим.

40-сон БҲХСга мувофиқ инвестиция кўчмас мулкига нисбатан бошланғич қиймат моделини қўллайдиган ташкилот 16-сон БҲХСдан фойдаланади.

3.1.2 Асосий воситаларни тан олиш

Асосий воситалар объектининг бошланғич қиймати қуйидаги мезонлар бажарилганда актив сифатида тан олинади: 

  • ташкилотга мазкур объект билан боғлиқ келгуси иқтисодий нафлар келиши эҳтимоли мавжуд бўлса;
    ва
  • объектнинг бошланғич қийматини ишончли баҳолаш мумкин бўлса.

Келгуси иқтисодий нафлар келишига қачон ишонч комил бўлиши мумкин?

Ташкилотга активдан келгуси иқтисодий нафлар келиши бўйича ишонч ушбу активлар бўйича барча рисклар ва нафлар ташкилотга ўтган пайтда аниқланиши мумкин. Амалиётда кўпинча бу вақт активлар ташкилотга етказиб берилган сана ҳисобланади. Активни етказиб бериш ва актив билан боғлиқ рисклар ва нафлар харид қилувчи ташкилотга ўтиш пайтида кўпинча шартнома шартларида кўрсатиб ўтилади.

16-сон БҲХСда тан олиш мақсадлари учун асосий воситанинг ҳисоб бирлиги белгиланмаган.  Шунинг учун, ташкилотнинг ўзига хос шарт-шароитларида тан олиш мезонларини қўллашда мулоҳаза юритиш талаб этилади. Айрим ҳолларда шаблонлар, асбоблар ва қолиплар каби алоҳида аҳамиятли бўлмаган объектларни жамлаш ва тан олиш мезонларини жамланган қийматга нисбатан қўллаш ўринли бўлиши мумкин.

Ташкилот асосий восита объекти бўйича дастлаб тан олинган умумий суммани унинг аҳамиятли бўлган компонентлари ўртасида тақсимлайди ва ҳар бир компонент бўйича...

lock

Чтобы читать дальше, подпишитесь на Buxgalter Pro