Инвестиция кўчмас мулки

01.11.2021
author avatar

Иброгим АХМАДХОНОВ

МҲХС бўйича эксперт

Ушбу мавзуда инвестиция кўчмас мулкига нисбатан МҲХС талаблари билан танишиб ўтамиз. Хусусан:

  • Инвестиция кўчмас мулки сифатида таснифлаш.
  • Дастлабки тан олиш ва баҳолаш.
  • Кейинги баҳолаш.
  • Бир синфдан бошқасига ўтказиш.
  • Тан олишни бекор қилиш.
  • Маълумотларни ёритиб бериш.

Инвестиция кўчмас мулки таърифига жавоб берадиган объектларни тан олиш, баҳолаш ва унга доир маълумотларни ёритиб бериш 40-сон БҲХС “Инвестиция кўчмас мулки” стандарти билан тартибга солинади. Ушбу стандарт фаолият туридан қатъий назар инвестиция кўчмас мулкига эга ҳар қандай ташкилотга нисбатан қўлланади.

Инвестиция кўчмас мулки – бу ижара тўловларини олиш ёки капитал қийматининг ошиши ёки ҳар икки мақсад учун мўлжалланган ер ёки бинодан иборат кўчмас мулкдир.  Ишлаб чиқариш, товарлар етказиб бериш, хизматлар кўрсатишда ёки маъмурий мақсадларда фойдаланиладиган бино ёки ер инвестиция кўчмас мулки ҳисобланмайди ва 16-сон БҲХС “Асосий воситалар” билан тартибга солинади. Одатдаги фаолият доирасида сотиш учун мўлжалланган кўчмас мулклар 2-сон БҲХС “Захиралар” билан тартибга солинади. Сотиш учун мўлжалланган актив таърифи ва тан олиш талабларига жавоб берадиган инвестиция кўчмас мулки 5-сон МҲХС орқали ҳисобга олинади.

Мисол. Ердан фойдаланиш мақсади

А ташкилоти ижарага бериладиган савдо уйларини қуриш мақсадида бўш ерни сотиб олди. Сотиб олинган ерда савдо уйларини қуриш ишларини бошланиши учун олинадиган рухсатнома 15 ойни ташкил қилади. Ушбу давр мобайнида ташкилот ердан қишлоқ хўжалиги мақсадларида фойдаланиб туришни режалаштирган.

Ердан қишлоқ хўжалиги мақсадларида фойдаланиш ташкилотнинг вақтинчалик чораси бўлиб, ташкилот ушбу ердан ижара мақсадларида фойдаланишни муҳимроқ деб ҳисобланади. Шунинг учун дастлабки тан олишда ушбу ерни инвестиция кўчмас мулки сифатида тан олиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.

 4-сон БҲХС қуйидагиларга нисбатан қўлланмайди

  • қишлоқ хўжалиги фаолияти билан боғлиқ биологик активлар (41-сон БҲХС ва 16-сон БҲХС);
    ва
  • нефть, табиий газ ва шунга ўхшаш қайта тикланмайдиган ресурслар каби фойдали қазилмалардан фойдаланиш ҳуқуқлари ва фойдали қазилмаларнинг захиралари.

Ижара шартномаси асосида олинган инвестиция кўчмас мулки дастлабки тан олишда...

lock

Чтобы читать дальше, подпишитесь на Buxgalter Pro