Активларнинг қадрсизланиши

22.11.2021
author avatar

Иброгим АХМАДХОНОВ

МҲХС бўйича эксперт

Ушбу бобда молиявий бўлмаган активларни қадрсизланишини, яъни активларнинг баланс қиймати уларнинг қопланадиган қийматидан ортиқ бўлган ҳолда қай тартиб ҳисобга олиниши кўриб чиқилади. Бу масалалар 36-сон БҲХСАктивларнинг қадрсизланишибилан тартибга солинади.

Агар активнинг баланс қиймати унинг қопланадиган қийматидан ортиқ бўлса, у қадрсизланган деб ҳисобланади. Қопланадиган қиймат бу активнинг ҳисобдан чиқариш сарфлари чегирилган ҳаққоний қиймати ва фойдаланиш қийматидан каттасидир. Қадрсизланиш юзага келганда, ташкилот қадрсизланишдан зарарни тан олиши лозим. Шунингдек, қадрсизланишдан зарар тикланиши ҳам мумкин.

Ҳисобдан чиқариш сарфлари чегирилган ҳаққоний қийматни аниқлаш 13-сон МҲХС асосида тартибга солинади.

36-сон БҲХС қуйидагилардан ташқари барча активларнинг қадрсизланишини ҳисобга олишда қўлланиши лозим:

  • захиралар (2-сон БҲХС “Захиралар”га қаранг);
  • шартнома бўйича активлар ва шартнома тузиш сарфлари ёки уни бажариш сарфларидан келиб чиқадиган активлар (15-сон МҲХС “Харидорлар билан шартномалар бўйича тушум”га қаранг);
  • кечиктирилган солиқ активлари (12-сон БҲХС “Фойда солиқлари”га қаранг);
  • ходимлар даромадларидан келиб чиқадиган активлар (19-сон БҲХС “Ходимларнинг даромадлари”га қаранг);
  • молиявий активлар (9-сон МҲХС “Молиявий инструментлар”га қаранг);
  • ҳаққоний қийматда баҳоланадиган инвестиция кўчмас мулки (40-сон БҲХС “Инвестиция кўчмас мулки”га қаранг);
  • сотиш сарфлари чегирилган ҳаққоний қийматда баҳоланадиган қишлоқ хўжалиги фаолиятига тегишли биологик активлар (41-сон БҲХС “Қишлоқ хўжалиги”га қаранг);
  • суғурталовчининг шартномавий ҳуқуқларидан келиб чиқадиган кечиктирилган аквизиция сарфлари ва номоддий активлар (4-сон МҲХС “Суғурта шартномалари”га қаранг);
  • сотиш учун мўлжалланган актив сифатида таснифланган узоқ муддатли активлар (ёки ҳисобдан чиқариладиган гуруҳлар) ( 5-сон МҲХС “Сотиш учун мўлжалланган узоқ муддатли активлар ва тугатилган фаолият”га қаранг).

36-сон БҲХС шуъба ташкилотларга, таъсир остидаги ташкилотларга ва қўшма корхоналарга нисбатан қўлланади.

16-сон БҲХС “Асосий воситалар” ва 38-сон БҲХС “Номоддий активлар”даги қайта баҳолаш модели орқали қайта баҳоланган қийматда ҳисобга олинадиган активлар ҳам 36-сон БҲХС орқали қадрсизланиши кўриб чиқилади. Активнинг ушбу моделдаги ҳаққоний қиймати ва унинг ҳисобдан чиқариш сарфлари чегирилган ҳаққоний қиймати ўртасидаги ягона фарқ- активнинг ҳисобдан чиқаришга оид бевосита қўшимча сарфлардир. Шунинг учун бундай активларда, агар ҳисобдан чиқариш сарфлари чегирилган ҳаққоний қиймати фойдаланиш қийматидан катта бўлса, ҳисобдан чиқариш сарфлари қадрсизланишга сабаб бўлиши мумкин.

Қадрсизланиш бўйича асосий тамойиллар 

lock

Чтобы читать дальше, подпишитесь на Buxgalter Pro