Захиралар

22.11.2021
author avatar

Иброгим АХМАДХОНОВ

МҲХС бўйича эксперт

Ушбу бобда захираларни ҳисобга олиш тартиби кўриб чиқилади. Захиралар ҳисоби 2-сон БҲХС “Захиралар”га мувофиқ тартибга солинади. Ушбу стандартда захиралар таннархини аниқлаш ва уни харажат сифатида кейинги тан олиниши бўйича кўрсатмалар берилган. Таннархни ҳар қандай соф сотиш қийматигача камайтирилиши бўйича кўрсатмалар ҳам шулар жумласидан. Шунингдек, ушбу стандартга кўра, сарфларни захиралар қийматига киритиш учун фойдаланиладиган таннархни ҳисоблаш формулалари келтирилган.

2-сон БҲХС қуйидагилардан ташқари барча захираларга нисбатан қўлланилади: 

  • молиявий инструментлар (9-сон МҲҲС “Молиявий Инструментлар”га қаранг);
  • биологик активлар (41-сон БҲХС “Қишлоқ хўжалиги”га қаранг).

2-сон БҲХС қуйидагилар эгалик қиладиган захираларга нисбатан қўлланилмайди: 

  • тегишли тармоқларда қабул қилинган бухгалтерия амалиётига мувофиқ,  соф сотиш қиймати бўйича баҳоланадиган қишлоқ ва ўрмон хўжаликлари маҳсулотлари, йиғимдан кейинги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, фойдали қазилмалар ва фойдали қазилмаларни қайта ишлаш маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар.  Агар бундай захиралар соф сотиш қиймати бўйича баҳоланса, ушбу қийматдаги ўзгаришлар шу ўзгариш рўй берган даврдаги фойда ёки зарар таркибида тан олинади.
  • ўз захираларини сотиш сарфлари чегирилган ҳаққоний қиймат бўйича баҳолайдиган товар брокер-трейдерлари.  Агар бундай захиралар сотиш сарфлари чегирилган ҳаққоний қиймат бўйича баҳоланса, сотиш сарфлари чегирилган ушбу ҳаққоний қийматдаги ўзгаришлар шу ўзгариш рўй берган даврдаги фойда ёки зарар таркибида тан олинади.

41-сон БҲХС “Қишлоқ хўжалиги”га асосан, ташкилот ўзининг биологик активларидан олган, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан иборат захиралари дастлабки тан олишда йиғим пайтидаги сотиш сарфлари чегирилган ҳаққоний қиймат бўйича баҳоланади. Ушбу қиймат шу йиғим пайтидан бошлаб мазкур стандартнинг қўллаш доирасида захираларнинг таннархи ҳисобланади.

Брокер-трейдерлар – бу ўз маблағлари ҳисобидан ёки бошқа томонлар номидан товарларни сотиб олувчи ёки сотувчи шахслардир. Сотиш сарфлари чегирилган ҳаққоний қиймат бўйича баҳоланадиган захиралар, асосан, яқин келажакда сотиш ва нархлардаги тебранишлардан ёки брокер-трейдерларнинг маржасидан фойда олиш мақсадида харид қилинади. Агар ташкилот бундай захиралар учун сотиш сарфлари чегирилган ҳаққоний қиймат бўйича баҳолаш усулини танлаган бўлса, уларга нисбатан 2-сон БҲХСнинг фақат баҳолаш бўйича талаблари қўлланилмайди.

Соф сотиш қиймати ва ҳаққоний қиймат ўртасидаги фарқ 

Соф сотиш қиймати бу бу одатдаги фаолият давомида ишлаб чиқаришни якунлашнинг ҳисобланган сарфлари ва сотишни...

lock

Чтобы читать дальше, подпишитесь на Buxgalter Pro