ТМБларни олиш учун ишончномаларни расмийлаштиришда нималарни ҳисобга олиш лозим

30.12.2020
author avatar

Элеонора МАЗУРОВА

адвокат, «Норма» эксперти
author avatar

Альберт САФИН

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– ишончномани тўлдиришда мажбурий шартлар;
– ишончномаларни расмийлаштириш;
– ТМБларни жўнатишда ишончнома қандай текширилади;
– ТМБларни қабул қилиш учун ишончномаларни ҳисобга олиш;
– электрон ишончномаларни расмийлаштиришдаги муаммолар келтирилган.

 

Ишончноманинг умумий мақсади ташқи ташкилотдан товар моддий бойликларни қабул қилиш учун ишонч билдирилган ташкилот вакилининг ҳуқуқларини тасдиқлашдан иборат. Ҳужжат етказиб берувчига тақдим этилади ва товар қабул қилиб олингандан сўнг унда қолади. Харидорнинг вакили ишончномада кўрсатилган паспорт маълумотлари ва шахсини тасдиқлаш учун паспортга эга бўлиши керак. Ишончномани нотариал тасдиқлаш шарт эмас, лекин уларнинг ҳар бирида индивидуал рақам ва берилган санаси бўлиши керак. Ишончномани берувчи ташкилот уларнинг қатъий ҳисобини юритиши ва рўйхатга олиши керак. Бош ёки бошқа ишончномалардан фарқли ўлароқ, ТМБларни олиш учун ишончнома битта аниқ шартнома ёки битим билан боғлиқ ҳолда берилади.

Ишончнома қуйидагилар учун керак: 

  • етказиб берувчининг омборидан ТМБларни олиб кетишда харидорнинг ваколатини тасдиқлаш учун; 
  • ТМБларни топшириш нейтрал ҳудудда амалга оширилса; 
  • товар етказиб берувчи томонидан бевосита харидорнинг омборига етказиб берилганда. Омбор ишчилари моддий жавобгар шахслар бўлишига ва тўғридан-тўғри лавозим мажбуриятларига мувофиқ товарларни қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлишига қарамай, етказиб берувчи ҳар доим товарлар чиқарилганлигини исботлаши учун ишончнома керак бўлади. 

Ишончнома қуйидагилар учун керак бўлмайди:

  • маҳсулот ташкилот раҳбари томонидан қабул қилинганда. Юридик шахснинг раҳбари доимо унинг номидан иш...
lock

Чтобы читать дальше, подпишитесь на Buxgalter Pro