Интизомий жазо қандай қўлланилади

01.01.2021
author avatar

Александр НАВОТНЫЙ

меҳнат қонунчилиги бўйича эксперт
author avatar

Ленара ХИКМАТОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– интизомий жазо чоралари турлари;
– интизомий жазо чораларини расмийлаштириш;
– узрли сабабларсиз меҳнат интизомини бузиш;
– интизомий жазони олиб ташлаш;
– жазо чораларида мукофотдан маҳрум қилиш.

 

Интизомий жазо чоралари турлари

Меҳнат интизомини бузганларга қуйидаги жазо чораларини қўлланг :

1) ҳайфсан;

2) жарима;

3) Меҳнат кодексининг 100-моддаси 2-қисми 3 ва 4-бандларига мувофиқ меҳнат шартномасини бекор қилиш.

Ушбу рўйхат тўлиқ бўлиб, интизомий жазо сифатида бошқа чораларни қўллаш таъқиқланади.

Ташкилотнинг ички меҳнат тартиби қоидаларига (бундан буён матнда ИМТҚ деб юритилади) интизомий жазо чораларини қўллаш тартиби тўғрисида алоҳида бобни киритиш мумкин. Масалан, иш берувчи томонидан ҳайфсан қўллаши ва жарима солиши мумкин бўлган қоидабузарликлар рўйхатини ёзиб қўйинг.

Эътибор беринг
Агар ИМТҚ ходимга 50 фоизгача жарима солиш ҳолатларини назарда тутмаса, ходимдан ўртача иш ҳақининг фақат 30 фоизгача жарима ушлаб қолиш мумкин.

Қоидабузарликнинг оғирлигига қараб, жарималар миқдорини белгиланг.

Масалан,  ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақининг 50 фоизигача жаримани қуйидаги ҳолатларда қўллаш мумкин:

  • техника хавфсизлик қоидаларини бузиш (агар у ишдан бўшатишга олиб келадиган бир марталик қўпол қоидабузарликлар рўйхатига киритилмаган бўлса);
  • иш берувчининг қонуний топшириқларини бажармаслик;
  • маҳсулотни етказиб бериш кўрсаткичига чиқмаслик;
  • мижозларга қўпол муносабатда бўлиш ва ҳ.к.

Меҳнат шартномасини бекор қилиш каби жазо чорасини қўллаш учун ИМТҚда қўпол қоидабузарликлар рўйхати белгиланиши керак, ходим шундай қоидабузарликни бир марта содир этганда бўшатилиши мумкин

Буларга қуйидагиларни киритиш мумкин:

  • узрсиз сабабларга кўра ишга келмаслик. Ходимнинг иш жойида бўлмаган, яъни ишга келмаган аниқ муайян вақт даврини албатта кўрсатинг;
  • иш вақтида алкоголли, гиёҳвандлик ёки токсик моддалар таъсирида маст ҳолда бўлиш;
  • компаниянинг тижорат, расмий сирлари ёки бошқа махфий маълумотларини ошкор қилиш;
  • маъмуриятнинг қонуний топшириқларини бажаришдан бош тортиш натижасида иш берувчига моддий зарар етказиш;
  • иш берувчининг мулкини ўғирлаш ёки шикастлаш ва ҳ.к.

Меҳнат кодексининг 181-моддаси 1-қисмининг

lock

Чтобы читать дальше, подпишитесь на Buxgalter Pro