Иш ҳақини олиш учун ишончнома қандай расмийлаштирилади

30.12.2020
author avatar

Элеонора МАЗУРОВА

адвокат, «Норма» эксперти
author avatar

Альберт САФИН

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– ишончномани расмийлаштириш шакли ва муддати;
– ишончномада нималар  кўрсатилади;
– ишончномани даволаниш масканида бўлганда тузиш;
– ходим хизмат сафарида бўлганда ишончномани тузиш;
– ишонч билдирувчи ишончномани имзолай олмаганда  ишончнома қандай тузилади.

 

Агар ходим қандайдир сабабга кўра иш ҳақини олишининг имкони бўлмаса, ушбу ходим томонидан бошқа шахсга тақдим этган ишончномаси асосида уни бошқа шахсга беринг.

Ишончнома бир шахс (ишонч билдирувчи) томонидан иккинчи шахсга (ишончли вакилга) учинчи шахслар олдида вакиллик қилиш учун берилган ёзма ваколат ҳисобланади . Ишончли вакил ўзига ишончнома билан берилган ваколатлар доирасида иш олиб боради. Ишончнома бўйича ишончли вакил томонидан амалга оширилган барча ҳаракатлар  ишонч билдирувчининг ўзи томонидан амалга оширилган ҳаракатлар деб ҳисобланади.

Эътибор беринг

Ходимнинг иш ҳақи нақд олинганда ишончнома кассирда қолади. Агар ишончнома ишончли вакилдан бошқа ҳаракатларни (яъни умумий ишончнома) амалга оширишни назарда тутса, унда:

  • у нотариал тасдиқланган бўлиши керак.
  • ходимга тўловлар ишончнома асосида кассадан олинганда ундан нусха олиниб, кассир имзоси ва муҳр билан тасдиқланади. Ишончноманинг асл нусхаси ишончли вакилда қолади.

Ишончнома қандай шаклда ва қанча муддатга расмийлаштирилади

Иш ҳақини олиш учун ишончномани ёзма шаклда расмийлаштиринг. Уни нотариусдан тасдиқлаш талаб этилмайди .  Ишончномани қуйидагилардан тасдиқлатинг:

  • ишонч билдирувчи ишлаётган ёки ўқиётган ташкилотнинг раҳбари ёки...
lock

Чтобы читать дальше, подпишитесь на Buxgalter Pro