Алоҳида бўлинмалар бўйича фойда солиғини ҳисоблаш тартиби
Тавсияда:
– қайси корхоналар алоҳида бўлинмалар бўйича фойда солиғини ҳисоблаши лозим;
– алоҳида бўлинмалар бўйича солиқ ҳисоблаш тартиби.
Тавсия 2020 йил 1 январгача амал қилади.
Қайси корхоналар алоҳида бўлинмалар бўйича фойда солиғини ҳисоблаши лозим
Корхоналар алоҳида бўлинмаларига тўғри келадиган фойда солиғини уларнинг жойлашган жойи бўйича тўлайди
.
Солиқ тўлаш мақсадларида қуйидагилар алоҳида бўлинма сифатида тан олинади
:
- мустақил солиқ тўловчи ҳисобланмаган;
- ҳудудий жиҳатдан алоҳида жойлашган;
- корхонанинг айрим функцияларини бажарувчи, жойлашган жойи бўйича турғун иш ўринлари билан жиҳозланган бўлса. Иш ўрни бир ойдан ортиқ бўлган муддатга ташкил этилган тақдирда, у турғун ҳисобланади;
- тайёр маҳсулот чиқарган ҳолда ишлаб чиқариш технологик жараёнининг якунловчи босқичлари амалга ошириладиган корхона. Бунда корхона томонидан реализация қилинадиган ҳар қандай маҳсулот тайёр маҳсулот ҳисобланади.
Алоҳида бўлинмаларига эга бўлган корхоналар рўйхати ҳар йили кейинги солиқ даври бошлангунга қадар бир ойдан кечикмай, яъни декабрь ойи бошланмасдан олдин ДСҚ ва МВ томонидан тасдиқланади.
Рўйхатга киритилган корхона беш кун муддатда солиқ бўйича ҳисобга олинган жойи бўйича давлат солиқ хизмати органлари томонидан хабардор қилинади.
Хабарнома олинган кундан эътиборан 10 кун ичида алоҳида бўлинма жойлашган жой бўйича солиқ тўловчи сифатида ҳисобга туринг.
Сиз солиқ органларига қуйидагиларни тақдим этишингиз лозим:
- бўлинма жойлашган жойи бўйича – алоҳида бўлинма ҳисобига тўғри келадиган фойда солиғи ҳисоб-китобини;
- корхонанинг солиқ органида ҳисобга олинган жойи бўйича – корхона учун умумий бўлган фойда солиғи ҳисоб-китоби. Унга қўшимча равишда алоҳида бўлинмага тўғри келадиган солиқ ҳисоб-китоблари нусхасини илова қилинг.
Алоҳида бўлинмалар бўйича фойда солиғини ҳисоблаш тартиби
Алоҳида бўлинмалар бўйича фойда солиғини ҳисоблаш учун уларга тўғри келадиган солиқ улушини аниқланг.
Бунинг учун ташкилот бўйича иш ҳақига харажатларда ва АВнинг бошланғич (қайта тиклаш) қийматига мос равишда ушбу алоҳида бўлинманинг иш ҳақига харажатлари ва АВ бошланғич (қайта тиклаш) қиймати солиштирма салмоғининг ўртача арифметик қийматини аниқланг.
Ўртача арифметик қийматни қуйидаги формула бўйича аниқланг:
Бу ерда:
АБ – корхонанинг алоҳида бўлинмаси;
ИҲФ аб – алоҳида бўлинмага тўғри келадиган иш ҳақига харажатлар;
ИҲФ жами – умуман корхона бўйича иш ҳақига харажатлар;
АВ – алоҳида бўлинмага тўғри келадиган асосий воситаларнинг бошланғич (қайта тиклаш) қиймати;
АВ жами — умуман корхона бўйича асосий воситаларнинг бошланғич (қайта тиклаш) қиймати.
Алоҳида бўлинма ҳисобига тўғри келадиган солиқ улушидан келиб чиқиб алоҳида жойлашган жойи бўйича бюджетга тўланадиган фойда солиғи суммасини қуйидаги формула орқали аниқланг:
АБ солиқ суммаси = Солиқ суммаси (жами) х АБ солиқ улуши (%да) : 100
Бу ерда солиқ суммаси (жами) – умуман корхона томонидан бюджетга тўланиши лозим бўлган солиқ суммаси.
Корхона солиқ бўйича ҳисобга олиш жойида тўлайдиган солиқ суммасини умуман корхона бўйича ҳисобланган солиқ суммасидан алоҳида бўлинмалар жойлашган жойдаги бюджетга тўланиши лозим бўлган солиқ суммасини чегириб ташлаш орқали аниқланг.
Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал

Наша страница
Канал в телеграм