Бухгалтер суд жараёнида иштирок этиш ҳақида нималарни билиши керак

01.01.2023
author avatar

Элеонора МАЗУРОВА

адвокат, «Норма» эксперти

Тавсияда:

судга чақирув қоғози олганда нима қилиш керак;
– суд мажлисида жавобгар сифатида иштирок этиш;
– суд залида нима қилиш ва ўзини қандай тутиш керак;
– суд мажлиси баённомаси;
– суд ҳал қилув қарори устидан шикоят қилиш усуллари ва турлари;
– суд ҳужжатларида Мажбурий ижро бюросининг ваколатлари;
– даъво аризалари ва суд ҳужжатларини сақлаш.

 

Корхонага судга «таклифнома» келиб тушди. Сиз даъвогар ёки жавобгар эканлигингиздан қатъий назар суд жараёнига тайёрланиш керак. Тайёргарлик кўриш жараёнида унда иштирок этиш учун кимни жалб қилишни аввалдан ҳал қилинг. Корхона раҳбаридан ташқари жараённинг барча иштирокчилари учун  ишончнома тайёрланг. Корхонаходимлари судда фақат шахсни тасдиқловчи ҳужжат ҳамда ташкилот томонидан раҳбар имзоси ва муҳр билан тасдиқланган (мавжуд бўлганда) фирма бланкасида берилган ишончнома бўлгандагина иштирок этишлари мумкин. Бундай ишончномалар нотариал тартибда тасдиқланиши талаб этилмайди.

Суд жараёнида иштирок этиш ҳуқуқини берувчи ишончнома қуйидагилар бўлиши мумкин:

Суд сизни ишни эшитиш санаси ҳақида хабардор қилгандан кейин судда қарши томондан ким иштирок этишини олдиндан билиш зарар қилмайди. Агар ҳамкорингиз билан анчадан бери ишлаётган бўлсангиз ва унинг муаммоли ва руҳий босим ўтказувчи ходимларини билсангиз, у ҳолда судда бухгалтернинг бир ўзи бўлиши мақсадга мувофиқ эмас. Директор, штат юристининг (таклиф қилинган адвокатнинг) иштирок этиши бухгалтернинг ўзига ишончини оширади.

Суд мажлисида иштирок этиш имконияти бўлмаганда ёки корхона раҳбарияти бошқа шаҳардаги судга хизмат сафари харажатларини самарасиз деб ҳисобласа, зудлик билан судга ҳужжатлар пакети билан бирга ИПК 170-моддаси ва ФПК 220-моддаси тартибида суд жараёнини сизнинг вакилингизсиз ўтказишни сўраб, ариза юборинг.

Аризада жавобгарнинг қарзи туфайли корхонангиз молиявий қийинчиликда эканлиги ва  вакилини суд мажлисида иштирок этиш учун хизмат сафарига юбора олмаслигини кўрсатиб ўтинг. Тарафлар кўриб чиқиш учун тақдим этиши зарур бўлган ҳужжатларнинг асл нусхаларини суд зарурат бўлганда  судланувчидан талаб қилади.

Эътибор беринг
Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган томон суд мажлисига келмаса, ишни...
lock

Чтобы читать дальше, подпишитесь на Buxgalter Pro