МҲХСга ўтиш ким учун ва қачон мажбурий
Тавсияда:
– қандай ташкилотлар МҲХСга ўтишга мажбур;
– «йирик солиқ тўловчилар» ва «йирик корхоналар» тушунчалари нима билан фарқ қилади.
Қандай ташкилотлар МҲХСга ўтишга мажбур
Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини (МҲХС) қўллаш мақсади :
- мавжуд ва потенциал инвесторларни, қарз берувчиларни ва бошқа кредиторларни компания ҳақидаги фойдали молиявий маълумот билан таъминлаш. Бу уларга компанияга ресурслар тақдим этиш тўғрисида қарор қабул қилишлари учун зарур;
- халқаро молиявий бозорларга чиқиш имкониятларни кенгайтириш.
Ушбу мақсадни амалга ошириш учун 2021 йил 1 январдан қуйидаги ташкилотлар бухгалтерия ҳисобини юритишни ва молиявий ҳисоботни шакллантиришни МҲХС асосида таъминлашлари...