Фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича сафарни расмийлаштириш тартиби
Агар фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома (ФҲТ) бўйича ишларни бажариш бошқа ҳудудга сафар қилишни талаб қилса, буни шартномада кўрсатинг. Аммо, ушбу сафарни хизмат сафари сифатида расмийлаштиришга ҳақли эмассиз.
Сиз иш (хизмат) бажарувчини хизмат сафарига юбора олмайсиз, чунки у:
- сизнинг ходимингиз ҳисобланмайди;
- ички меҳнат тартиб қоидаларига бўйсинмайди;
- фаолиятини меҳнат эмас, балки фуқаролик қонунчилиги асосида амалга оширади.
Агар фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномада назарда...