Қурилиш ишлари бўйича ҚҚС қандай ҳисоблаб чиқарилади

26.01.2022
author avatar

Дильшод Султанов

молия вазирининг ўринбосари
author avatar

Ирина АХМЕТОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– пудрат шартномаси бўйича қурилиш ишлари бажарилганда ҚҚС:
        ўз материалларидан;
        буюртмачининг материалларидан;
– маълумотнома-ҳисобварақ-фактурани расмийлаштириш;
– сотиш учун объектни қуриш;
– узоқ муддатли контракт бўйича ҚҚС;
– ўз эҳтиёжлари учун ишларни бажаришда ҚҚС:
        айнан ўхшаш ишлар (хизматлар);
        бир турдаги ишлар (хизматлар);
        ишларнинг (хизматларнинг) ўртача ўлчанган нархини ҳисоблаш.

 

Қурилиш ишларига ҚҚС солиш тартиби ва уларнинг ҳисобини юритиш қуйидагиларга боғлиқ:

  • қурилиш вариантига;
  • қурилишни моддий ресурслар билан таъминлаш усулига.

Қуйидаги қурилиш вариантлари бўлиши мумкин:

  • қурилиш пудрати шартномаси бўйича ишларни бажариш . Буюртмачининг топшириғига кўра пудратчи сифатида объектни қуряпсиз ёхуд қурилаётган ёки фаолият юритаётган объектда айрим ишларни бажаряпсиз. Масалан, монтаж, ишга тушириш-созлаш, пардозлаш, сантехника ишлари ва б. Бу ҳолда қурилиш объектини балансингизга кирим қилманг. Ишларнинг бажарилишини 9030 «Ишларни бажариш ва хизматларни кўрсатишдан даромадлар» счётида акс эттиринг;
  • сотиш учун объектни қуриш – ишлаб чиқариш ёки маъмурий бино, турар жойни (яхлит ҳолда ва алоҳида квартиралари сотилиши мумкин) ва ҳ.к. Бу ҳолда қурилиш объектини балансингизга кирим қилинг ва 2810 «Омбордаги тайёр маҳсулот» счётида ишлаб чиқарилган маҳсулот сифатида акс эттиринг;
  • ўз эҳтиёжлари учун ишларни бажариш – ўз кучи (хўжалик усули) билан ва пудратчиларни жалб қилган ҳолда (пудрат усули билан). Бундай ишларни бажариш учун сарф-харажатларни объектни таъмирлаётган бўлсангиз харажатларни ҳисобга олувчи счётларга ҳисобдан чиқаринг (объектнинг мақсадига қараб) ёхуд уни қуриб битказаётган ёки реконструкция қилаётган бўлсангиз, объект қийматига киритинг;
  • ўз эҳтиёжлари учун объектни қуриш. Объектни ҳам икки хил усулда – ўз кучи билан қуриш ёки  пудратчиларни жалб этиш мумкин. Қурилиш бўйича сарф-харажатларни 0810 «Тугалланмаган қурилиш» счётида жамланг, объектни фойдаланишга топшираётганда уни 0120 «Бинолар, иншоотлар ва узатиш қурилмалари» счётининг дебети бўйича кирим қилинг.

Сўнгги ҳолатда ҚҚС ҳисоблаш мажбурияти юзага келмайди, сабаби объектни қуриш бўйича сарф-харажатлар унинг бошланғич қийматига киритилади ва амортизация ажратмалари орқали харажатларга олиб борилади 

lock

Чтобы читать дальше, подпишитесь на Buxgalter Pro