Фойда солиғини ким тўлайди

18.02.2022
author avatar

Иродахон Аббосхонова

МВ Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти директори
author avatar

Наталья МЕМЕТОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– фойда солиғи тўловчилар;
– фойда солиғини танлов ҳуқуқисиз тўлаш;
– корхонада танлов бўлганда;
– нотижорат ташкилотларида фойда солиғи;
– қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ишлаб чиқарувчиларида фойда солиғи;
– норезидентларда фойда солиғи;
– тўлов манбаида фойда солиғи.

 

Фойда солиғи тўловчилар 

Фойда солиғини қуйидагилар тўлайди :

  • муайян шартларга жавоб берувчи Ўзбекистон солиқ резидентлари бўлган юридик шахслар;
  • Ўзбекистондаги фаолиятини доимий муассасалар орқали амалга оширадиган норезидентлар; 
  • Ўзбекистондаги манбалардан даромад олувчи норезидент юридик шахслар;
  • солиқ тўловчилар консолидациялашган гуруҳининг масъул иштирокчилари бўлган юридик шахслар;
  • муайян шартларга жавоб берувчи якка тартибдаги тадбиркорлар;
  • оддий ширкат шартномаси (биргаликдаги фаолият тўғрисидаги шартнома) доирасида амалга ошириладиган фаолият бўйича оддий ширкатнинг ишончли шахси;
  • агент функцияларини бажарувчи жисмоний шахслар.

Хўжалик юритувчи субъект қандай шартлар асосида фойда солиғини тўлайди

Хўжалик юритувчи субъект (Ўзбекистоннинг солиқ резиденти бўлган юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор)нинг фойда солиғини тўлаш мажбурияти қуйидаги ҳолларда юзага келади:

а) унинг жами даромади 1 млрд сўмдан ошса. Даромад йил бошидан ўсиб борувчи якун билан аниқланади. Агар 1 млрд сўмлик бўсағадан ўтилса, кейинги ойдан бошлаб хўжалик юритувчи субъект фойда солиғи тўловчисига айланади .

б) жами даромадининг ҳажмидан қатъий назар, хўжалик юритувчи субъект :

  • товарларни импорт қилса;
  • акцизли товарлар (хизматлар)ни ишлаб чиқарса   ;
  • фойдали қазилмаларни қазиб чиқарса;
  • қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиси, башарти унда 25 гектар ва ундан ортиқ суғориладиган қишлоқ хўжалиги экин майдони мавжуд бўлса;
  • бензин, дизель ёқилғиси ва газни реализация қилса;
  • лотереяларни ташкил этса;
  • оддий ширкат шартномаси доирасида амалга оширилаётган фаолияти бўйича – ишончли шахс;
  • қурилиши тугалланмаган объектлар ҳамда фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш...
lock

Чтобы читать дальше, подпишитесь на Buxgalter Pro