Қандай ҳолларда иқтисодий судга соддалаштирилган тартибда даъво аризаси бериш мумкин

24.12.2021
author avatar

Элеонора МАЗУРОВА

адвокат, «Норма» эксперти

Тавсияда:

– қандай даъволар соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилиши мумкин;
– қандай ишлар корпоратив низоларга киритилади;
– соддалаштирилган суд иши юритувидаги даъво аризаларига қўйилган талаблар;
– соддалаштирилган суд ишини юритиш хусусиятлари.

 

2019 йилда иқтисодий судларга даъво аризаларини бериш ва кўриб чиқишнинг соддалаштирилган тартиби қонун билан белгиланди. Унинг умумий қабул қилинган суд ишларини юритишдан асосий фарқи – муайян тоифадаги ишларнинг даъво аризаларини кўриб чиқишнинг тезлаштирилган ва камроқ ресурс талаб қилишидир. 

Эътибор беринг
Давлат божининг миқдори даъво аризаси қандай тартибда кўриб чиқилишига боғлиқ эмас ва белгиланган давлат божи ставкалари бўйича ҳисобланади.

Соддалаштирилган суд ишини юритиш тартибидаги ишлар суд томонидан даъво ишини юритишнинг умумий қоидаларига мувофиқ кўриб чиқилади. Унинг фарқи шундаки, иқтисодий иш бўйича қўшимча далиллар йиғилмайди, далилларни улар турган жойда кўздан кечирилмайди ва текширилмайди, экспертиза тайинланмайди, гувоҳлар сўроқ қилинмайди. Низо тарафларининг ўзлари суд муҳокамасида иштирок этмайдилар. Судья ишни мустақил равишда кўриб чиқади ва кейинчалик у низо тарафларига юбориладиган қарорни қабул қилади.

Соддалаштирилган тартиб ҳуқуқидан фойдаланишдан олдин, қандай...

lock

Чтобы читать дальше, подпишитесь на Buxgalter Pro