Сайёр текширувда қандай тадбирлар амалга оширилиши мумкин

05.04.2023
author avatar

Гулнора НИЗАМУТДИНОВА

Солиқ қўмитаси бошқармаси бошлиғи
author avatar

Элеонора МАЗУРОВА

адвокат, «Норма» эксперти

Тавсияда:

– солиқ солиш объектларини ҳиcобга қўйиш;
– хронометраж кўздан кечириш;
– назорат-касса техникасининг қўлланилиши;
– ходимлар сонининг мониторинги;
– бозорларда солиқ қонунчилигига риоя қилиниши;
– савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларига риоя қилиниши.

 

Солиқ инспекцияси улар томонидан шубҳа қилинган ҳуқуқбузарликнинг аниқ ҳолати мавжудлигини аниқлаш мақсадида корхонангизда сайёр текширув ўтказадилар. Бунинг учун қонун чиқарувчи уларга муайян ваколатларни тақсимлаб берган. Улар корхонангизда ўтказиладиган бир қатор назорат тадбирларидан ташкил топган бўлиб, текширувчилар улардан ташқарига чиқмасликлари лозим.

Сайёр текширувда инспекторлар томонидан қуйидагилар амалга оширилиши мумкин :

  • солиқ солиш объектлари ва солиқ солиш билан боғлиқ объектларнинг ҳақиқатда ҳисобга қўйилганлигини назорат қилиш;
  • хронометраж кўздан кечиришни ўтказиш;
  • назорат-касса техникаси ва ҳисоб-китоб терминаллари қўлланилишини текшириш;
  • ходимларнинг ҳисоботдаги ва ҳақиқатдаги сонининг мувофиқлиги мониторинги;
  • бозорлар, савдо комплекслари ва уларга туташ бўлган автотранспорт воситаларининг тўхташ жойларида солиқ қонунчилигига риоя этилишини текшириш;
  • савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларига риоя этилишини текшириш;
  • активлар ва мажбуриятларни хатловдан ўтказишни талаб қилиш;
  • ҳақиқатда қазиб олинган фойдали қазилмалар ҳажмини текшириш;
  • банклар томонидан солиқ тўловчиларнинг тўлов топшириқномалари ва солиқ органларининг инкассо топшириқномаларининг ўз вақтида бажарилишини текшириш;
  • валютани тартибга солиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига резидентлар ва норезидентлар томонидан риоя этилишини текшириш.

Солиқ солиш объектлари ҳисобга қўйилганлигини назорат қилиш

Солиқ инспекцияси давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги ҳужжатларни, фаолият тури ва жойнинг солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқлигини текширади. Шунингдек сиздаги кўчмас мулк ва ер участкаларига бўлган эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар, шу жумладан кадастр ҳужжатлари, ижара шартномалари мавжудлигини текширади...

lock

Чтобы читать дальше, подпишитесь на Buxgalter Pro