Солиқ органлари томонидан қалбаки ва кўзбўямачилик билан тузилган битимлар аниқланганда қандай солиқ оқибатлари юзага келади

01.01.2023
author avatar

Наталья МЕМЕТОВА

«Норма» эксперти
author avatar

Элеонора МАЗУРОВА

адвокат, «Норма» эксперти

Тавсияда:

– қалбаки ва кўзбўямачилик билан тузилган битимлар, улар ўртасидаги фарқ;
– солиқ органлари битимларни қандай мезонлар бўйича баҳолайди;
– битимнинг ҳақиқий эмаслиги ва ҳамкор ноинсофлигининг белгилари;
– қалбаки битимлар аниқланганда солиқ оқибатлари;
– кўзбўямачилик билан тузилган битимлар аниқланганда солиқ оқибатлари.

 

Солиқ органи учун асосийси – битимнинг ҳақиқийлиги. Айтайлик, текшириш пайтида инспекторлар сиздаги мавжуд айрим битимлар аслида мавжуд эмаслигидан шубҳа қилдилар. Улар бирламчи ҳужжатларни, битимларга тегишли активларни ўрганиб чиқдилар, қўлёзмаларнинг экспертизасини ўтказдилар, шунингдек тўловчининг раҳбарлари ва ижрочиларини сўроққа тутдилар. Ҳамма нарса тузилган битимларнинг айримлари қалбаки эканлигини, баъзилари эса кўзбўямачилик билан тузилганлигини кўрсатди. Шуни ёдда тутингки, бу айнан бир нарса эмас.

Эътибор беринг
Агар қалбаки битим бошқа битимни ниқоблаш мақсадида кўзбўямачилик битими сифатида тузилган бўлса, тарафлар ҳақиқатда назарда тутган битимга доир қоидалар қўлланилади .

Қалбаки битим тузилганда тарафларнинг мақсади ҳеч қандай фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларни ўрнатиш ҳисобланмайди. Бундай битим, қоида тариқасида, ҳар бир тараф ёки улардан бири учун ҳуқуқий оқибатларга эришиш учун амалга оширилади .

Мисол
Қалбаки битим

Корхона ҳамкорининг олдида катта қарздорликка эга. Ҳисобрақамда маблағлар йўқ ва бюджет олдидаги қарзлар туфайли картотека мавжуд. Қарзлар қопланишини мол-мулк ҳисобидан ундиришга қаратишнинг эҳтимоли юқори, чунки иқтисодий суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори мавжуд. Корхона раҳбари корхонанинг мол-мулки хатловдан ўтказилишидан қочиш мақсадида уни бегоналаштириш бўйича қалбаки битим тузади. У сотиш учун пул маблағларини олмайди ва мол-мулкни бошқа шахснинг эгалигига ўтказмайди. Ҳаммаси фақат қоғозда амалга оширилади.

Бундай битим у тузилган пайтдан бошлаб ҳақиқий эмас деб эътироф этилади . Бу ҳуқуқий оқибатларга олиб келмайди, унинг ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ бўлган оқибатлар бундан мустасно.

Кўзбўямачилик билан битим тузилганда тарафларнинг мақсади бошқа операцияларни яшириш ҳисобланади . Шу муносабат билан кўзбўямачилик билан тузилган битимни ҳақиқий эмас деб эътироф этиш унинг...

lock

Чтобы читать дальше, подпишитесь на Buxgalter Pro