Имтиёзларни ҳисобга олган ҳолда ЖШДСни қандай ҳисоблаш мумкин

30.06.2022
author avatar

Умид Хамроев

МВ департаменти директорининг биринчи ўринбосари
author avatar

Дилором САИДОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– фуқораларнинг айрим тоифалари учун имтиёзлар;
– қандай даромадлар имтиёзли ҳисобланади;
– қандай даромадлар солиқдан қисман озод қилинади;
– солиққа тортилмайдиган даромадларнинг бошқа турлари.

 

ЖШДС бўйича имтиёзлар Солиқ кодексининг 378380-моддаларида белгиланган. Имтиёзлар қуйидагиларга тақдим этилади:

  • жисмоний шахсларнинг алоҳида тоифалари учун;
  • даромадларнинг алоҳида турлари бўйича.

Фуқораларнинг айрим тоифалари учун имтиёзлар 

Айрим тоифадаги шахсларнинг даромадлари СК 379-моддасига асосан тўлиқ ёки СК 380-моддасига асосан қисман ЖШДСдан озод этилиши мумкин.

 

Даромадлари ЖШДСдан тўлиқ озод этилган жисмоний шахслар


Жисмоний шахслар

Даромад тури

Чет давлатлар дипломатик ваколатхоналарининг бошлиқлари ва ходимлари, консуллик муассасаларининг мансабдор шахслари, уларнинг ўзлари билан бирга яшайдиган оила аъзолари, агар улар Ўзбекистон Республикасининг фуқароси бўлмаса

Ўзбекистон Республикасидаги манбалардан олинадиган, дипломатик ва консуллик хизмати билан боғлиқ бўлмаган даромадларидан ташқари барча даромадлари

Чет давлатлар дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларининг маъмурий-техник ходимлари ҳамда уларнинг ўзлари билан бирга яшайдиган оила аъзолари, агар улар Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаса ёки Ўзбекистон Республикасида доимий яшамаса

Ўзбекистон Республикасидаги манбалардан олинадиган, дипломатик ва консуллик хизмати билан боғлиқ бўлмаган даромадларидан ташқари барча даромадлари бўйича

Чет давлатларнинг дипломатик ваколатхоналарига, консуллик муассасаларига хизмат кўрсатадиган ходимлар таркибига кирган шахслар, агар улар Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаса ёки Ўзбекистон Республикасида доимий яшамаса

Ушбу шахслар томонидан ўз хизматларида олинган барча даромадлар

Чет давлатлар дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ходимларининг уйларида ишловчилар, агар улар Ўзбекистон Республикасининг фуқароси бўлмаса ёки Ўзбекистон...

lock

Чтобы читать дальше, подпишитесь на Buxgalter Pro