Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадлари учун курс фарқлари нимаси билан фарқ қилади
Тавсияда:
– солиқ солиш мақсадида курс фарқларини тан олиш қоидалари;
– солиқ солиш мақсадида курс фарқини аниқлаш;
– БҲМС бўйича ва солиқ солиш мақсадида курс фарқлари ҳисобидаги тафовутлар;
– МХҲС бўйича ва солиқ солиш мақсадида курс фарқларини солиштириш;
– чет эл валютасини сотиб олиш (сотиш) курсининг МБ курсидан четга чиқишини қандай изоҳлаш мумкин.
Солиқ солиш мақсадида курс фарқларини тан олиш қоидалари
Фойда солиғи мақсадлари учун тан олинадиган курс фарқлари:
- ижобийлари – даромад сифатида;
- салбийлари – харажат сифатида.
Айланмадан олинадиган солиқ мақсадлари учун жами даромадга ижобий ва салбий курс фарқлари ўртасидаги фарқ киритилади. Агар салбий курс фарқи ижобий курс фарқидан ошса, улар орасида юзага келадиган фарқ «–» белгиси билан шаклланади. Бундай ҳолатда у айланмадан олинадиган солиқ базасини камайтирмайди
.
Солиқ солиш мақсадида курс фарқларини аниқлаш тартиби Солиқ кодексининг 320-моддасида белгиланган.
2022 йилгача солиқ солиш мақсадларида курс фарқлари бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ аниқланган. 2022 йилдан бошлаб СК

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter