Ишончнома қандай тайёрланади
Тавсияда:
– ишончнома турлари;
– ишончноманинг мазмуни ва тузилиши;
– қандай ҳолатларда ишончнома ҳақиқий эмас;
– ишончномани расмийлаштириш ва рўйхатдан ўтказиш қоидалари;
– ишончнома шакллари;
– ишончноманинг ҳақиқийлиги.
Бухгалтер ишидаги ишончнома – бу ҳужжат ҳисобланиб, ундаги хатоликлар солиқ инспекциясида ҳисоботларнинг қабул қилинмаслигига, ҳужжатлар берилмаслигига, хом ашё ёки материаллар чиқарилмаслигига ва ҳатто корхона харажатларини нотўғри деб эътироф этилишига олиб келиши мумкин.
Ўзингиз расмийлаштираётган ишончномаларни ҳар доим ёзма шаклда тузинг ҳамда ҳамкорларингиздан ҳам сизга юборилаётган ишочномаларни лозим даражада расмийлаштиришни талаб қилинг.
Бухгалтер томонидан фойдаланиладиган кенг тарқалган ишончнома турлари
- ТМЗларни олиш учун ишончнома. Ушбу ишончноманинг тасдиқланган шакли мавжуд бўлиб, уни фақатгина тўғри тўлдириш лозим;
- хизмат автомобилини бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончнома, агарда корхона тасарруфида хизмат автотранспорти бўлса;
- банкда корхонанинг барча ходимлари учун иш ҳақини олиш ишончномаси;
- корхонанинг ҳисобрақамларида пул маблағларининг ҳаракати тўғрисидаги кўчирмани банкдан олиш учун ишончнома;
- банкдан ходимларнинг пластик карталарини олиш учун ишончнома;
- турли ҳужжатларни олиш учун ишончнома, масалан, кадастр бошқармасида кадастр ҳужжатларини ва ҳ.к.;
- дивидендларни олиш учун ишончнома;
- давлат органларида корхонанинг манфаатларини кўзлаб ҳаракатлар қилиш учун юрист-адвокатга...