Захиралар таннархи қандай аниқланади
Тавсияда:
– қандай харажатлар захиралар таннархига киритилади;
– захиралар қийматини баҳолаш усуллари;
– йиғиб-териб олинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг таннархи қандай аниқланади.
Захираларни қуйидаги икки қийматнинг энг ками бўйича баҳоланг:
- таннархи бўйича
ёки
Қандай харажатлар захиралар таннархига киритилади
Захиралар таннархига қуйидагиларга сарфланган харажатларни киритинг :
- сотиб олишга;
- қайта ишлашга;
- захираларнинг жорий жойлашувини ва ҳолатини таъминлаш учун сарфланган бошқа харажатлар.
Харид қилишга оид харажатларга қуйидагилар киритилади :
- харид нархи;
- импорт божлари ва солиқлар, солиқ органлари томонидан қопланадиганларидан ташқари (масалан, солиқни тўловчилар учун ҚҚС);
- ташиш, юклаш-тушириш харажатлари;
- тайёр маҳсулотлар ва товарларни сотиш учун тайёр ҳолатга келтириш ва жойлаштириш жойига олиб келиш бўйича бошқа харажатлар.