Хизмат сафари харажатлари қандай қоплаб берилади
Тавсияда:
– қопланадиган харажатлар рўйхати;
– кундалик харажатлар;
– йўл харажатлари;
– яшаш харажатлари.
- бюджет ташкилотлари;
- давлат мақсадли жамғармалари;
- бюджет тизими бюджетларидан маблағ ажратиладиган белгиланган тартибда ташкил этилган бошқа жамғармалар;
- устав фондида давлат улуши 50 % ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар.
Қандай харажатлар қопланади
Хизмат сафарига юборилган ходимга қуйидаги харажатлар қоплаб берилади:
- хизмат сафарида бўлган кунлар учун кундалик харажатлар;
- хизмат сафари жойигача бориш ва иш жойигача қайтиш харажатлари;
- иш берувчининг рухсати ёки хабардорлиги билан ходим томонидан қилинган бошқа харажатлар;
- турар жойни ижарага олиш харажатлари.
Кундалик харажатлар қандай қоплаб берилади
Хизмат сафарига жўнатилган ходимнинг овқатланиши ва бошқа шахсий эҳтиёжларига кетадиган харажатлар ўрнини кундалик пулларни тўлаш орқали қопланг. Уларни хизмат сафарининг давомийлиги ва корхонада ўрнатилган кундалик харажатлар миқдоридан келиб чиқиб, ходим хизмат сафарига кетишидан олдин...