МҲХС бўйича молиявий ҳисоботда сифатли ахборотни қандай таъминлаш мумкин

01.01.2023
author avatar

Ирина ЗАВАЛИШИНА

МҲХС бўйича эксперт
author avatar

Наталья МЕМЕТОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– сифатли молиявий ҳисобот;
– активлар ва мажбуриятларнинг дисконтланган (жорий) қиймати;
– молиявий ҳисобот сифатини қандай таъминлаш мумкин;
– молиявий ахборотнинг сифат хусусиятлари.

 

Сифатли молиявий ҳисобот ўзи нима

МҲХС бўйича ҳисоботнинг асосий фойдаланувчилари – инвесторлар, мулкдорлар, кредиторлар, қарз берувчиларга имконият яратиш мақсадида – улар ўзлари учун тўғри бўлган бошқарув қарорларини қабул қилишлари ва тегишли хулосалар чиқаришлари учун сифатли молиявий ахборотни тақдим этиш лозим.

Компаниянинг молиявий ҳолати, фаолиятининг молиявий натижалари, пул маблағлари оқими ва капиталининг ўзгариши ҳақиқий акс эттирилган молиявий ҳисобот сифатли ҳисобланади.

Сиз тайёрлаётган ҳисобот ҳаққоний, очиқ-ошкора бўлиши ҳамда операциянинг асл мазмунини акс эттириши лозим.

Эътибор беринг
Молиявий ҳисоботда сифатли ахборотни акс эттириш учун Концептуал асослар, МҲХС ва уларга берилган тушунтиришларда белгиланган ҳисобот тузишга доир талабларга риоя қилинг.

Сифатли молиявий ахборот турли фирибгарликларга йўл қўймаслик ва уларни бартараф этиш ҳамда молиявий ҳисоботнинг асосий фойдаланувчилари – инвесторлар капиталини маълум даражада ҳимоя қилиш мақсадида тайёрланади.

Биринчи навбатда, сифатли ахборот инвестор учун фойдали бўлиши лозим. Инвестицияга оид қарорларни қабул қилиш учун энг муҳим жиҳатлардан бири прогнозлаш қиймати ҳисобланади. Яъни кредиторлар сизнинг маълумотларингиз асосида инвестицияга оид (прогноз) қарорни тўғри қабул қилиш имкониятига эга бўлишлари керак.

Масалан, агар сизда ҳисоботда молиявий активлар (акциялар, облигациялар ва бошқа молиявий воситалар) бошланғич қиймати бўйича акс эттирилган бўлса, инвестор эса қарор қабул қилиши учун аслида уларнинг ҳақиқий қиймати қандайлигини билиши ўринли бўлган тақдирда, молиявий активлар қайта баҳоланиши ҳамда 13-сон МҲХС (IFRS) «Ҳаққоний қийматни баҳолаш»га мувофиқ ҳисоботда ҳаққоний қиймати бўйича акс эттирилиши лозим.

Активлар ва мажбуриятларнинг дисконтланган (жорий) қийматидан қандай мақсадда фойдаланилади 

МҲХСда ахборотни тақдим этишнинг яна бир муҳим жиҳати...

lock

Чтобы читать дальше, подпишитесь на Buxgalter Pro