Молиявий ҳолат тўғрисида ҳисобот (баланс) қандай тайёрланади

04.11.2022
author avatar

Ирина ЗАВАЛИШИНА

МҲХС бўйича эксперт
author avatar

Наталья МЕМЕТОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда: 

– молиявий ҳолат тўғрисида ҳисоботнинг элементлари;
– актив ва мажбуриятларни таснифлаш;
– молиявий ҳолат тўғрисида ҳисоботнинг шакли ва тузилмаси;
– агар ретроспектив тарзда ёндашув қўлланилса.

 

Молиявий ҳолат тўғрисида ҳисобот (баланс) – МҲХС бўйича молиявий ҳисоботнинг мажбурий таркибий қисмидир. Бу компаниянинг молиявий ҳолати тўғрисидаги маълумотнинг асосий манбаи. Уни тайёрлашда 1-сон МҲХС (IAS) «Молиявий ҳисоботни тақдим этиш» талабларига амал қилинг. Ҳисобот фойдаланувчиларга қуйидагиларни таҳлил қилишга кўмаклашиш учун мўлжалланган :

  • компаниянинг ликвидлилиги динамикаси ва ҳолати;
  • ишлаб чиқариш ресурслари, ўз айланма маблағлари билан таъминланганлиги;
  • тўлов қобилияти ва молиявий барқарорлиги;
  • қўшимча капиталга бўлган эҳтиёжи.

Молиявий ҳолат тўғрисида ҳисоботнинг элементларига нималар киради

Балансда қуйидаги элементлар акс эттирилади:

  • активлар;
  • мажбуриятлар;
  • капитал.
Эслатиб ўтамиз

Молиявий ҳолат тўғрисида ҳисоботнинг асосий формуласи:

                    Активлар = Мажбуриятлар + Капитал.

Активлар

Бу олдинги ҳодисалар натижасида компания томонидан назорат қилинадиган, улардан фойдаланишдан бўлғуси иқтисодий нафлар келиб тушиши кутилаётган мавжуд иқтисодий ресурслар .

Молиявий ҳолат тўғрисида ҳисоботда активларнинг ҳар бир муҳим синфини алоҳида тақдим этинг. Бунинг учун операциялар, ҳодисалар ва улар натижаларининг таҳлилини ўтказинг, сўнгра активларни характери ёки функцияси бўйича синфларга бирлаштиринг. Шундан кейин ихчамлаштирилган ва таснифланган маълумотларни молиявий ҳолат тўғрисида ҳисоботнинг моддалари (сатрлари) бўйича акс эттиринг.

Молиявий ҳолат тўғрисида ҳисоботда бир вақтнинг ўзида қуйидаги шартларга риоя қилинган тақдирда объектларни актив сифатида эътироф этинг:

  • ундан фойдаланишдан қандайдир иқтисодий наф келиб тушиши эҳтимоли мавжудлиги;
  • объект баҳоланиши мумкин, яъни у таннархга ёки бошқа ҳаққоний аниқланган қийматга эга.

Активлар моддалари (синфлари)га мисоллар :

  • асосий воситалар;
  • инвестиция кўчмас мулки;
  • номоддий активлар;
  • молиявий активлар;
  • капиталда иштирок этиш усули орқали ҳисобга олинадиган инвестициялар;
  • биологик активлар;
  • захиралар;
  • савдо ва бошқа дебиторлик қарзи;
  • пул маблағлари ва уларнинг эквивалентлари;
  • сотиш учун ушлаб туриладиган айланма бўлмаган активлар;
  • фойда солиғи бўйича жорий активлар;
  • кечиктирилган солиқ активлари.

Ушбу рўйхат ҳали тўлиқ эмас. Сиз молиявий ҳолат тўғрисида ҳисоботда бошқа активларни ҳам тақдим этишингиз мумкин, агар...

lock

Чтобы читать дальше, подпишитесь на Buxgalter Pro