Пул маблағлари ҳаракати тўғрисидаги ҳисоботни қандай тузиш керак

09.11.2022
author avatar

Ирина ЗАВАЛИШИНА

МҲХС бўйича эксперт
author avatar

Наталья МЕМЕТОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– пул маблағлари ҳаракати тўғрисидаги ҳисоботнинг таркиби;
– пул оқимларининг таснифланиши ва тақдим этилиши;
– пул оқимлари:
       операцион фаолиятдан;
       инвестиция фаолиятидан;
       молиявий фаолиятдан;
– пул оқимларининг нетто асосда тақдим этилиши;
– чет эл валютасидаги пул оқимлари;
– фоизлар ва дивидендлар;
– пулсиз операциялар;
– шуъба ташкилотлар, таъсир остидаги компаниялар ва биргаликдаги тадбиркорлик фаолиятига инвестициялар;
– пул маблағлари ҳаракати тўғрисидаги маълумотларнинг молиявий ҳисоботга изоҳларда ёритиб берилиши;
– пул маблағлари ҳаракати тўғрисидаги ҳисоботнинг шакли ва таркиби.

 

Пул маблағлари ҳаракати тўғрисидаги ҳисоботда қанақа маълумотлар бўлиши керак 

Пул маблағлари тўғрисидаги ҳисоботда айнан компания томонидан пул маблағлари қандай олиниши ва сарфланиши аниқ кўрсатилиши лозим.

Корхонанинг пул оқимлари тўғрисидаги маълумотлар молиявий ҳисоботдан фойдаланувчилар томонидан қуйидагиларни баҳолаш учун асос бўлади:

  • соф активлардаги ўзгаришлар;
  • молиявий тузилмадаги ўзгаришлар;
  • ликвидлилик ва тўлов қобилияти;
  • пул оқимлари суммаси ва муддатларига таъсир кўрсата олиш қобилияти;
  • пул маблағлари ва уларнинг эквивалентларини яратиш имкониятлари;
  • турли компанияларнинг фаолияти натижалари тўғрисидаги ҳисоботларнинг қиёсланувчанлиги.

Пул оқимларини таснифлаш ва тақдим этиш 

Пул маблағлари ва уларнинг эквивалентлари қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • кассадаги ва жорий ҳисобрақамдаги пул маблағларини;
  • қисқа муддатли депозитлар ва талаб қилиб олингунгача депозитларни;
  • қисқа муддатли юқори ликвидли инвестициялар, улар белгиланган суммадаги пул маблағларига осон айлантирилади ва қийматининг ўзгариши жиҳатидан аҳамиятсиз даражадаги таҳликага эга бўлади.

Пул маблағларининг эквивалентлари инвестиция киритиш ёки бошқа мақсадлар учун эмас, балки қисқа муддатли пул маблағларига доир мажбуриятларни тартибга солиш учун мўлжалланган .

Пул маблағлари ҳаракати тўғрисидаги ҳисоботда давр учун пул оқимлари операцион, инвестицион ва молиявий фаолият бўйича маълумотларга эга бўлиши керак.

Фаолият тури бўйича таснифлаш фойдаланувчиларга, ушбу фаолиятлар ташкилотнинг молиявий ҳолатига ва унинг пул маблағлари ҳамда пул маблағлари эквивалентларининг суммасига таъсирини баҳолашга имкон беради

lock

Чтобы читать дальше, подпишитесь на Buxgalter Pro