2023 йил январь ойида қандай ўзгаришлар кучга киради

29.12.2022

2023 йил 1 январдан бошлаб

  • Маҳсулотларни сертификатлаш жараёнида маҳсулотлар (товар ва хизматларнинг) идентификация кодини (МХИК) мажбурий акс эттириш тартиби жорий этилади

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги 249-сон «Маҳсулотлар (товар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталогини жорий этиш, тадбиркорлик субъектлари ўртасида тузилган шартномаларни электрон рўйхатдан ўтказиш ва товар-моддий бойликларни олиш учун ишончномаларни электрон расмийлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори. 

Шундай тартиб ўрнатилиб, унга мувофиқ: 

  • тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари хулосалари асосида ногиронлик гуруҳи белгиланган барча 10-35 ёшдаги шахсларнинг электрон маълумотлари ҳар чоракда Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитасига юборилади; 

2022 йил 6 июндаги ПҚ-270-сон «Паралимпиячиларнинг матонат мактаби фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори. 

Шундай тартиб ўрнатилиб, унга мувофиқ: 

  • спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасида назарда тутилган Ўзбекистон чемпионатлари ва кубоклари мусобақалари спорт турлари хусусиятларига мувофиқ, спорт федерация (ассоциация)лари томонидан, халқаро спорт ташкилотларининг тасдиқланган норма ва қоидаларида белгиланган ёш тоифалари (кичик ўсмирлар, ўсмирлар, ёшлар, U-23 ва катталар) ўртасида йилда бир марта ўтказилади, бунда мусобақаларни туғилган йиллар кесимида ўтказилишига йўл қўйилмайди. 

2022 йил 6 июндаги ПҚ-268-сон «Давлат спорт-таълим муассасалари фаолиятини мутлақо янги тизим асосида ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори 

Шундай тартиб ўрнатилиб, унга мувофиқ:

  • Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағ миқдоридан келиб чиқиб, Жамғарма томонидан бир молия йилида қабул қилинадиган молиявий ёрдам миқдорлари Жамғармани бошқариш бўйича Кенгаш томонидан белгиланади. 

2022 йил 9 июндаги ПФ-150-сон «Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент Фармони

  • Сурхондарё вилояти Денов тумани ҳамда Хоразм вилояти Урганч шаҳар олимпия ва миллий спорт турларига ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернатлари негизида Спортни ривожлантириш вазирлиги тизимига кирувчи Денов ҳамда Урганч дзюдо спорт маҳорати мактаблари давлат спорт-таълими муассасаси сифатида ташкил этилади

Белгиланишича: 

  • дзюдо мактаблари фаолияти дзюдо бўйича қобилиятли ва иқтидорли ёш спортчиларни танлаб олиш ҳамда уларни асосан миллий терма жамоаларга тайёрлашга йўналтирилади;
  • дзюдо мактабларига ўқишга 5-синфдан қабул қилинади ҳамда таълим олиш муддати етти йил этиб белгиланади;
  • дзюдо мактабларининг ўқув жараёни Спортни ривожлантириш вазирлиги ва Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланади ҳамда тасдиқланган ўқув режага асосан амалга оширилади;
  • дзюдо мактаблари директори, унинг ўринбосарлари, тренер-ўқитувчилар, йўриқчи-услубчилар, тарбиячилар меҳнатига ҳақ тўлаш ҳамда мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари ва тарбиячилар меҳнатини рағбатлантириш Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги «Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида»ги 275-сон қарорига мувофиқ амалга оширилади. 

Қуйидагилар жорий қилинади:

  • умумий ўрта таълим мактабларида дзюдо спорт турини ривожлантириш бўйича «Болалар учун дзюдо» дастури;
  • мактабгача таълим ташкилотларида «Мактабгача дзюдо» лойиҳаси. 

Белгиланишича: 

  • «Болалар учун дзюдо» дастури доирасида:
    – Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда ўқувчиларида дзюдо билан шуғулланиш истаги юқори бўлган ҳамда спорт заллари мавжуд умумий ўрта таълим мактаблари белгилаб олинади;
    – танлаб олинган умумий ўрта таълим мактабларида дзюдо бўйича дарсдан ташқари алоҳида спорт секциялари мактаб жойлашган ҳудуддаги спорт мактабидан жалб этилган тренер-ўқитувчилар томонидан амалга оширилади;
    – умумий ўрта таълим мактабларида дзюдо залларини ташкил этиш, мавжуд дзюдо инфратузилмасини кенгайтириш ва жиҳозлаш бўйича инвестиция ва грантлар жалб қилинади;
    – Халқаро дзюдо федерациясининг «Мактабларда дзюдо» дастури билан узвий боғлиқлик таъминланади, мазкур дастурдаги йўналишлар, функциялар ва бошқа муҳим чора-тадбирлар амалга оширилади;
    – дзюдони ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш ва оммалаштириш, уларда ушбу спорт турига қизиқишни ошириш, ёшлар ўртасида дзюдо бўйича мусобақаларни ўтказишга кўмаклашиш, шунингдек, жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган ўқувчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилади; 
  • «Мактабгача дзюдо» лойиҳаси доирасида:
    – мактабгача таълим ташкилотларида дзюдони оммалаштириш ва кенг тарғиб қилиш орқали тарбияланувчиларни мазкур спорт тури билан мунтазам шуғулланишга жалб этиш;
    – тарбияланувчиларда дзюдо билан шуғулланишга кучли ва таъсирчан мотивацияни шакллантириш.
    2022 йил 20 июндаги ПҚ-286-сон «Дзюдо спорт турини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори. 

Белгиланишича: 

  • Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 14 декабрдаги «Давлат олий таълим муассасаларининг академик ва ташкилий-бошқарув мустақиллигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-60-сон ва 2021 йил 24 декабрдаги «Давлат олий таълим муассасаларига молиявий мустақиллик бериш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-61-сон қарорларида белгиланган академик, ташкилий ва молиявий мустақиллик берилади.
  •  Университет фаолияти давлат буюртмаси (давлат гранти) асосида кадрлар тайёрлаш учун Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар, тўлов-контракт асосида ўқитишдан ҳамда хўжалик фаолияти ва шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган маблағлар, ҳомийлик хайриялари ва грантлар, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади. 

Ташкил этилади:

  • Педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий марказлари тузилмасида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Методик хизмат кўрсатиш бўлимлари ташкил этилади.Шу билан бирга ўрнатилишича:

– методик хизмат кўрсатиш бўлимлари ҳудудий халқ таълими бошқармалари ва туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларининг методистлари штат бирликларининг бир қисмини мақбуллаштириш ҳисобидан ташкил этилади;
– методик хизмат кўрсатиш бўлимлари фаолияти Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги...

lock

Чтобы читать дальше, подпишитесь на Buxgalter Pro