Қайта ташкил этиш жараёнида ҚҚС бўйича солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари
Тавсияда:
– қайта ташкил этиш нима ва унинг шакллари;
– ҳуқуқий вориснинг ҚҚСни ҳисобга олиши;
– қайта ташкил этилган корхона томонидан ҚҚС бўйича ҳисобга олишни тузатиш.
Юридик шахсни қайта ташкил этиш – унинг тугатилиши ёки ҳуқуқий мақомини ҳуқуқий ворислик муносабатларига олиб келадиган ўзгариш.
Ҳуқуқий ворис зиммасига қайта ташкил этишда қайта ташкил этилган корхонанинг мавжуд барча солиқ мажбуриятларини бажариш юкланади . Шунингдек, қайта ташкил этилган юридик шахснинг солиқ мажбуриятини бажариш қайта ташкил этиш тугаллангунига қадар ҳуқуқий вориснинг зиммасига киради . Юридик шахснинг қайта ташкил этилиши ҳуқуқий вориси томонидан унинг солиқ мажбуриятларини бажариш муддатларини ўзгартирмайди.