Асосий воситалар ва номоддий активлар бўйича ҳисобга олинган ҚҚСга қандай тузатиш киритиш лозим

23.02.2024
author avatar

Ирина ПОДОЛЬСКАЯ

солиқ маслаҳатчиси
author avatar

Ирина АХМЕТОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– АВ ва НМАлар бўйича ҳисобга олинган ҚҚСга қандай ҳолатларда тузатиш киритиш лозим;
– объект қийматига киритиш билан ҚҚСга тузатиш киритиш қандай акс эттирилади;
– харажатга киритиш билан ҚҚСга тузатиш киритиш қандай акс эттирилади.

 

Қуйидагилар сотиб олинганда ҚҚСни тўлиқ ҳажмда ҳисобга қабул қилинг :

  • асосий воситалар (АВ), ўрнатиладиган асбоб-ускуналар, номоддий активлар (НМА), кўчмас мулк ва тугалланмаган қурилиш объектлари, шу жумладан импорт қилинганлари;
  • кейинчалик шахсий асосий воситалари сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган активларни яратиш учун товарлар (хизматлар), шу жумладан импорт бўйича.

Бундай объектлар бўйича ҚҚСни тўлиқ ҳисобга киритишнинг зарурий шартларидан бири товарларни ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш (хизмат кўрсатиш) билан боғлиқ фаолиятини амалга ошириш чоғида товарлардан (хизматлардан) фойдаланилганда реализация қилиш бўйича айланмасига ҚҚС солиниши, шу жумладан ноль ставка бўйича солиқ солиниши лозим бўлиши . Агар келгусида сиз ушбу активлардан солиқдан озод қилиш билан боғлиқ айланма учун ёки бир вақтнинг ўзида солиқ солинадиган ва солиқ солишдан озод этиладиган айланмалар учун фойдалансангиз, ҳисобга киритилган ҚҚСга тузатиш киритинг .

Тикланиши лозим бўлган ҚҚС суммасини объектнинг тузатиш киритилаётган санадаги (қайта баҳолашни ҳисобга олмагандаги) баланс (қолдиқ) қийматига тўғри келадиган солиқнинг бир қисми сифатида аниқланг. Уни (яъни, ҚҚС суммасини) солиқ солишдан озод қилинган сотилган товар (хизматлар) қийматининг реализация қилинган товарларнинг умумий қийматидаги улушига мутаносиб равишда аниқланг .

Эътибор беринг

Мутаносибликни жорий календарь йил давомида ўсиб борувчи якун билан ҳисобланг.

Агар узоқ муддатли активлар озод қилинган савдо айланмаларида...

lock

Чтобы читать дальше, подпишитесь на Buxgalter Pro