Ваучер реализация қилинганида ҚҚС ҳисоблаш тартиби

09.01.2023
author avatar

Дильшод СУЛТАНОВ

солиқ солиш ва молиявий ҳисоб бўйича эксперт
author avatar

Ирина АХМЕТОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– ваучер нима ва уни чиқариш тартиби;
– ваучерлар реализациясини ҳисобга олиш;
– бепул берилган ваучерларни ҳисобга олиш. 

 

Ваучер – бу эгасига унинг номинал қийматига тенг бўлган суммада товар ёки хизматни ваучер чиқарган шахсдан олиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат (ёзма, электрон ёки пластик карта кўринишидаги).

Ваучер чиқарганда, унинг муомалада бўлиш тартибини белгиланг. Ваучерлар қандай бўлишини, қандай шартларда улар сотилишини ва берилишини, кейинчалик қопланишини корхона ички далолатномалари билан, масалан низом билан тасдиқланг. Ундаги асосий қоидаларни қуйидагича аниқлаштиринг:

  • ваучер унинг сотиб олувчиси томонидан бошқа исталган шахсга берилиши мумкин;
  • ваучерни пулга алмаштиришга йўл қўйилмайди;
  • ваучернинг амал қилиш муддати тугаши ундаги пуллик суммани тўламасдан қопланишига олиб келади. Ваучер учун тўланган сумма сотувчида қолади ва харидорга қайтарилмайди.

Шунингдек низомда белгиланг:

  • ваучер чиқариладиган шаклини;
  • ваучер реквизитлари: номи, серияси, рақами, суммаси, амал қилиш муддати, у қопланиши мумкин бўлган жойлар рўйхати;
  • қалбакилаштирмаслик учун ҳимоя механизми;
  • тарқатилиш усуллари;
  • ваучерни алмаштириш вариантлари – айнан қандай товар (хизмат) ёки уларнинг гуруҳи учун ваучер чиқарилган;
  • ваучер муомаласига чекловлар (масалан, амал қилиш муддати бўйича, ассортименти ва б.)

Ваучерлар аҳолига чакана савдо тармоғи орқали, шу каби юридик шахсларнинг буюртмасига асосан реализация қилиниши мумкин.

Шунингдек компания-эмитент истагига кўра...

lock

Чтобы читать дальше, подпишитесь на Buxgalter Pro