Биргаликдаги фаолият (оддий ширкат) доирасида ҚҚС қандай ҳисоблаб чиқарилади

11.03.2025
author avatar

Дилшод Султанов

иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосари
author avatar

Ирина АХМЕТОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда: 

– оддий ширкат;
– оддий ширкат шартномаси бўйича ҚҚС тўловчиси;
– оддий ширкат шартномаси доирасида ҚҚС бўйича солиқ солиш объектлари.

 

Эътибор беринг
Тавсияга 2025 йил 8 майдан эътиборан кучга кирадиган 07.02.2025 йилдаги ЎРҚ-1025-сон Қонунга мувофиқ ўзгартиришлар киритилди.

Оддий ширкат (биргаликдаги фаолият тўғрисидаги шартнома) доирасида бизнесни юритиш тадбиркорлик бўйича ҳамкорликнинг фойдали шаклини ўзида акс эттиради. Бундай шартноманинг тузилиши бир нечта субъектларга янги юридик шахс ташкил этмасдан туриб ўзининг капитали ва мол-мулкини биргаликдаги лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида бирлаштириш имкониятини тақдим этади. Оддий ширкат шартномасида юридик шахснинг  ҳуқуқига эга бўлмаслиги унинг алоҳида солиқ тўловчи сифатида тан олинмаслигини англатади. Шунга қарамай шартнома доирасида солиқлар, шу жумладан ҚҚС ҳам тўланади.

Оддий ширкат нима дегани 

Оддий ширкат шартномаси (биргаликдаги фаолият тўғрисидаги шартнома) бўйича шериклар (иштирокчилар) деб аталувчи икки ёки ундан ортиқ шахс фойда олиш ёки қонунга зид бўлмаган бошқа мақсадга эришиш учун ҳиссаларини қўшиш ва юридик шахс тузмасдан биргаликда иш қилиш мажбуриятини оладилар. Фақат якка тадбиркорлар ва (ёки) тижорат ташкилотлари тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун тузиладиган оддий ширкат шартномасининг тарафлари бўлишлари...

lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг