Айланмадан олинадиган солиқ тўловчиларга қандай имтиёзлар назарда тутилган
2020 йил 1 январдан бошлаб имтиёзлар фақат Солиқ кодекси билан, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари билан белгиланган солиқ ставкасини камайтириш, лекин кўпи билан 50 %га камайтириш тарзида ва кўпи билан 3 йил муддатга берилиши мумкин. Бунда 2020 йил 1 январгача қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган имтиёзлар уларнинг берилган муддати тугагунига қадар амал қилади .
Имтиёзлар индивидуал хусусиятга эга бўлиши мумкин эмас.
Айланмадан олинадиган солиқ бўйича имтиёзлар қуйидаги шаклларда бўлиши мумкин:
- солиқни тўлашдан озод...