НКТ чекидаги хатони қандай тузатиш керак
Тавсияда:
– қандай чекларда хатоларни тузатиш мумкин;
– тузатувчи касса чеки ёрдамида қандай хатоларни тузатиш мумкин;
– тузатувчи касса чеки қандай шакллантирилади;
– тузатиш киритилаётганда нимани назарда тутиш муҳим:
товар номи, харид қиймати ва чек бўйича ҚҚС суммасига;
товарнинг қиймати ва ҚҚС суммасига;
сотилган товар ҳажми, ўлчов бирлиги ва МХИКга;
комитент тўғрисида маълумотга;
тўлов шакли (нақд/терминал орқали) тўғрисида маълумотга;
– чекларга тузатиш киритиш ҳисоботларда қандай акс эттирилади;
– келгусида чекларда хатоликларга йўл қўймаслик омиллари;
– тузатувчи касса чеки маълумотлари асосида солиқ ҳисоботининг маълумотларига қандай қилиб тузатиш киритилади;
– нотўғри урилган чеклар билан боғлиқ вазиятларни қандай тузатиш мумкин.
Ушбу тавсияда биз my3.soliq.uz порталининг «Юридик шахсларнинг онлайн назорат-касса техникалари тўғрисида маълумот» интерактив хизмати функционалидан фойдаланган ҳолда онлайн назорат-касса аппарати чекларидаги хатоларга қандай тузатиш киритиш мумкинлигини кўриб чиқамиз.
2023 йил февраль ойида ишга туширилган ушбу функциялар тўплами онлайн-касса машиналари ва виртуал назорат-касса машиналарининг чекларидаги, шунингдек сизнинг товарларингиз маркетплейслар ва тўлов иловалари орқали сотилганда ҳосил бўлган чеклардаги хатоларни тузатиш имконини беради. Агар сиз комитент бўлсангиз, энди комиссионернинг иштирокисиз товарларингизни сотишда у томонидан берилган чекларни тузатишингиз мумкин.
Қайтариш чекини чиқариш ва тўғри маълумот билан янги чекни уриб расмийлаштириш орқали чекларга тузатиш киритиш мумкинми?
Дастлабки босқичда, онлайн-касса тизими эндигина жорий қилинаётганда чекдаги хатони тузатишнинг ягона йўли қайтариш чекини расмийлаштириш эди, шундан сўнг янги чекни тўғри маълумот билан қайта уриш керак эди.
Бугунги кунда ушбу усулдан фойдаланиш тавсия этилмайди, чунки тузатиш учун махсус ишлаб чиқилган функционал мавжуд.
Кассирлар зиммасига юзага келган хатолар ҳақида маъмуриятга (касса билан ишлаш учун масъул шахсга) хабар бериш мажбуриятини юклаш лозим. Хатоларни тузатиш ва кейинги текширувларда уларнинг олдини олиш учун ушбу маълумот зудлик билан масъул мутахассисга етказилиши керак.
Қандай чекларда хатоларни тузатиш мумкин
Онлайн назорат-касса машиналари, виртуал кассалар, маркетплейслар ва тўлов иловаларининг чекларида йўл қўйилган хатоларни фақат...


Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter