Ҳисобга олиш учун қабул қилинган ҚҚСга қандай қилиб тузатиш киритиш мумкин

05.01.2024
author avatar

Ирина ПОДОЛЬСКАЯ

солиқ маслаҳатчиси
author avatar

Ирина АХМЕТОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– ҳисобга қабул қилинган ҚҚСга киритиладиган тузатиш кўринишлари:
        илгари ҳисобга қабул қилинган солиқ суммасини тиклаш;
        илгари ҳисобга қабул қилинмаган солиқ суммасини ҳисобга қабул қилишга йўналтириш. 

 

Ҳисобга қабул қилишга йўналтирилган ҚҚСга киритиладиган тузатишлар қуйидаги кўринишда бўлиши мумкин:

  • илгари ҳисобга қабул қилинган солиқ суммасини ҳисобдан чиқариб ташлаш;
  • илгари товарлар ва хизматлар қийматига киритилган солиқ суммасини ҳисобга қабул қилишга йўналтириш.

Вазиятга қараб, тузатиш киритиш суммасини объектларнинг баланс қийматини оширишга (ёки камайтиришга) ёхуд фойда солиғини ҳисоблаб чиқаришда ҳисобга олинадиган харажатлар (ёки даромадлар) таркибига киритинг .

Ҳисобга олинган ҚҚС қачон ҳисобга олишдан чиқарилади 

Илгари ҳисобга қабул қилинган «кирувчи» ҚҚС суммасига тузатиш киритинг (ҳисобга олишдан чиқариб ташланг),
агар :

  • сотиб олинган товарлар ва хизматлардан келгусида солиқ солишдан озод этилган айланма учун фойдаланганда;
  • товарларнинг бузилиши ёки йўқотилиши табиий йўқотиш меъёрларидан ошиши содир бўлганда. Агар бундай меъёрлар қонун билан белгиланмаган бўлса, уларни ўзингиз мустақил ўрнатинг. Эсда тутингки, бундай меъёр фавқулодда ҳолатлар (табиий офат, ёнғин, авария, йўл-транспорт ҳодисаси ва бошқа шу каби ҳолатлар) муносабати билан товарларнинг бузилишига ёхуд йўқотилишига нисбатан татбиқ этилмайди;
  • етказиб берувчи томонидан тақдим қилинган ҳисобварақ-фактура қонунга мувофиқ ҳақиқий эмас деб топилганда;
  • сиз ҚҚС тўловчиси эмассиз ёки солиқни тўлашдан озод этилдингиз. Солиқ тўламайдиганлар таркибига ўтган санага ёки солиқдан озод этилган санага ҚҚС билан сотиб олинган товарлар (ТМЗ ва узоқ муддатли активлар) қолдиқларига тегишли ҚҚСни ҳисобдан чиқаринг ва товарлар қийматига киритинг;
  • сотиб олинган товарлар солиқ органларида рўйхатдан ўтмаган шартномалар асосида ижарага олинган ёки бепул фойдаланиладиган кўчмас мулк объектларида сақланганда.
Эслатиб ўтамиз
2022 йил 1 январдан бошлаб юридик шахслар томонидан кўчмас мулкни ижарага...
lock

Чтобы читать дальше, подпишитесь на Buxgalter Pro