2023 йил апрель ойида қандай ўзгаришлар кучга киради

03.04.2023

2023 йил 1 апрелдан бошлаб:

 

Шундай тартиб ўрнатилиб, унга мувофиқ: 

  • масъулияти чекланган жамият устав фондига (устав капиталига) қўшиладиган, қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн минг бараваридан кўп бўлган пулсиз ҳиссалар баҳоловчи ташкилот томонидан баҳоланади ва баҳоланган қийматдан юқори бўлиши мумкин эмас;
  • юридик шахслар қўшиб юбориш, қўшиб олиш ва ташкилий-ҳуқуқий шаклини ўзгартириш орқали қайта ташкил этилганда корхоналарнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, топшириш ҳужжатида кўрсатилган ёки кўрсатилмаганлигидан қатъи назар, қайта ташкил этилган юридик шахсга ўтган ҳисобланади;
  • хўжалик жамиятлари кузатув кенгашининг акция, корпоратив облигация ва бошқа қимматли қоғозларни чиқариш бўйича қарорлари қонун ҳужжатларига мувофиқ муҳим факт сифатида ошкор қилинади. 

(2022 йил 8 ноябрдаги ПҚ-415-сон «Корпоратив муносабатларнинг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори)

Шундай тартиб ўрнатилиб, унга мувофиқ: 

  • ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш учун рухсатнома беришнинг амалдаги тартиби бекор қилинади ҳамда Давлат геология қўмитаси томонидан юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш фаолиятига рухсатнома бериш тартиби жорий этилади;
  • бурғиловчи субъектларга ўз тасарруфидаги бурғилаш ускуналарини GPS-трекерлар билан жиҳозлаш ва уларни доимо ишчи ҳолатда сақлаш мажбурияти юклатилади;
  • қонунчиликда назарда тутилган тегишли техник ҳужжатларга эга бўлмаган бурғилаш ускуналари ёрдамида ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш тақиқланади ва Инспекция томонидан бундай ҳолатлар аниқланган тақдирда, бурғилаш ускуналарини мусодара қилиш юзасидан судга мурожаат этилади;
  • ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш фаолиятига рухсатноманинг талаб ва шартларини бажармаганлик унинг амал қилишини тўхтатиб туришга, гидрогеологик хулосасиз бурғилаш ишларини олиб бориш эса рухсатномани бекор қилишга асос бўлади;
  • ер ости сув олиш иншоотларига (бурғи қудуғи, булоқ каптажи) эга бўлган барча ер ости сувларидан фойдаланувчиларга йиллик сув олиш миқдори тўғрисидаги ҳисоботни белгиланган тартибда Давлат геология қўмитасининг ҳудудий гидрогеология станцияларига топшириш мажбурияти юкланади;
  • вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари томонидан шакллантириладиган ер ости сувлари ҳисобига сув таъминотини яхшилаш бўйича истиқболли дастурлар Давлат геология қўмитаси билан келишилиши шарт. 

(2022 йил 7 декабрдаги

lock

Чтобы читать дальше, подпишитесь на Buxgalter Pro