Меҳнат ҳақи бўйича ишлаб чиқариш харажатларини қандай шакллантириш керак

07.12.2023
author avatar

Иродахон АББОСХОНОВА

солиқ маслаҳатчиси
author avatar

Наталья МЕМЕТОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– харажатлар таркиби:
       меҳнат ҳақи;
       рағбатлантириш хусусиятига эга тўловлар;
       компенсациялар;
       ишдан ташқари вақтдаги иш;
       қўшимча иш;
       оғир, зарарли меҳнат шароити;
       кўчма ва қатнаш тусидаги ишлар;
       вахта усулида ишларни ташкил этиш;
       туман коэффициентлари бўйича тўловлар;
       ишланмаган вақт;
       таътил ва фойдаланилмаган таътил учун компенсациялар;
       жамият манфаати учун ҳаракат;
       фуқаролик-ҳуқуқий хусусиятга эга шартномалар бўйича тўлов;
       ижтимоий суғуртага ажратмалар.

 

Ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари сотилган маҳсулот (товарлар, хизматлар) таннархининг таркибий қисмларидан бири бўлиб, Фойда солиғи ҳисоб-китобининг 2 (2.1)-иловаси 020-сатрида акс эттирилади.

Ижтимоий солиқ ва меҳнатга ҳақ тўлаш учун харажатларни шунингдек: 

  • I–III чораклар учун Ҳисоб-китобга 2-илованинг 0105-сатрида;
  • бир йил учун Ҳисоб-китобга 2.1 (а) ёки 2.1 (б)-илованинг 0202-сатрида товарлар (хизматлар) таннархига киритиладиган харажатлар қисмида;
  • бир йил учун Ҳисоб-китобга 2.1-илованинг 0305-сатрида бошқа харажатлар қисмида акс эттиринг.

Уларни батафсил кўриб чиқамиз.

Ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари таркибига нималар киради

 Уларнинг таркибига қуйидагиларни киритинг :

 

Т/р

Харажат номлари

1

Амалда бажарилган иш учун ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган ҳисобланган иш ҳақи, шу жумладан хўжалик юритувчи субъектни Мукофотлаш тўғрисидаги низомда назарда тутилган рағбатлантирувчи тусдаги тўловлар

2

Касб маҳорати ва мураббийлик учун тариф ставкаларига ва окладларга устамалар

3

Иш режими ва меҳнат шароитлари билан боғлиқ бўлган компенсация тўловлари

4

Иш вахта усулида ташкил этилганда, иш вақти жамланиб ҳисобланганда ва қонун ҳужжатлари билан белгиланган бошқа ҳолларда ортиқча ишланган иш вақти учун дам олиш кунлари (отгуллар) учун ҳақ тўлаш

5

Ишланмаган вақт учун ҳақ тўлаш

6

Штатда турмайдиган ходимлар меҳнатига улар томонидан фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича бажарилган ишлар учун ҳақ тўлаш

7

Ишлаб чиқариш жараёнида қатнашувчи ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш харажатига киритиладиган тўловларнинг бошқа турлари

Ишлаб чиқариш хусусиятига эга иш ҳақи

Корхонангизда қабул қилинган меҳнатга ҳақ тўлаш шакллари ва тизимларига мувофиқ келишилган қийматлар, тариф ставкалари ва лавозим учун...

lock

Чтобы читать дальше, подпишитесь на Buxgalter Pro