Таътил давомийлиги қачон ва қандай тартибда ишланган вақтга мутаносиб равишда ҳисобланади
Тавсияда:
– таътил қачон ишланган вақтга мутаносиб равишда ҳисоблаб чиқилади;
– таътил қандай қилиб ишланган вақтга мутаносиб равишда ҳисоблаб чиқилади.
Таътил қачон ишланган вақтга мутаносиб равишда ҳисоблаб чиқилади
Умумий қоидаларга кўра, ходим тўлиқ иш йили ишламаган бўлса ҳам, йиллик меҳнат таътилини тўлиқ давомийликда ва тўлиқ ҳақ тўланган ҳолда олади.
Мисолда кўриб чиқамиз. Ходим 2022 йил 1 декабрда ишга қабул қилинган.
Биринчи таътилга у 2023 йил 1 августда – 2022 йил 1 декабрдан 2023 йил 30 ноябргача бўлган давр учун чиқмоқда.
Жамоа шартномаси бўйича ташкилотда таътил 26 календарь кунга берилади. Ходимга 26 календарь кунга меҳнат таътили берилиши ҳақида буйруқ чиқарилди. Бухгалтер таътил пулларини ишланган вақтга...