Муассисга дивидендлар ҳисобига квартира қандай тартибда берилади
Тавсияда:
– дивиденд ҳисобига асосий воситалар таркибида ҳисобда турган квартирани ўтказиш;
– дивиденд ҳисобига тайёр маҳсулот таркибида ҳисобда турган квартирани ўтказиш;
– квартирани ўтказишда юзага келадиган солиқ оқибатлари.
Харид қилинган квартира корхона балансида асосий воситалар ёки товарлар таркибида акс этиши мумкин. Кўп қаватли квартираларни кейинчалик сотиш учун қураётган ташкилотлар уларни тайёр маҳсулот сифатида ҳисобга олади.
МЧЖ муассисга дивиденд тўлови ҳисобига квартирани ўтказиш жараёнини бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартибини мисолларда кўриб чиқамиз.