Дивидендлар ва фоизлар тарзидаги даромадлардан олинадиган солиқ бўйича ҳисобот қандай тўлдирилади

19.05.2023
author avatar

Дильшод СУЛТАНОВ

солиқ солиш ва молиявий ҳисоб бўйича эксперт
author avatar

Наталья МЕМЕТОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– дивидендлар ва фоизлар тарзида тўланадиган даромадлардан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби кимлар томонидан тақдим этилади;
– дивидендлар тарзидаги даромадлардан солиқ қандай ушлаб қолинади;
– фоизлар тарзидаги даромадлардан солиқ қандай ушлаб қолинади;
– дивидендлар ва фоизлар тарзидаги даромадлардан олинадиган солиқ бўйича ҳисобот қандай тўлдирилади. 

 

Дивидендлар ва фоизлар тарзида тўланадиган даромадлардан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби кимлар томонидан тақдим этилади

Корхонангиз дивидендлар ва фоизларни тўлайдиган бўлса, у:

  • солиқ агенти ҳисобланади;
  • зиммасида корхонадаги солиқ солиш тартибидан қатъи назар, ушбу тўловлардан солиқларни (фойда солиғи ва ҚҚС ёки айланмадан олинадиган солиқ) тўлаш мажбурияти бўлади.

Ҳисоб-китоб фойда солиғи бўйича ҳисобот таркибига киритилган . Уни  ҳисобот ойида қуйидаги даромадлар ҳисобланган ёки берилган бўлса, тақдим этинг:

  • жисмоний ва юридик шахсларга дивидендлар;
  • жисмоний ва юридик шахсларга, нотижорат ва бюджет ташкилотларига депозитга маблағларни жойлаштиришдан олинадиган фоизлар .

Дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқ суммаси бўйича солиқ ҳисоботи ўзининг солиқ ҳисобига олинган жойидаги солиқ органига дивидендлар ва фоизлар ҳисобланган ойдан кейинги ойнинг 20-кунидан кечиктирмай солиқ агентлари томонидан тақдим этилади .

Buxgalter.uz тавсия қилади
Жисмоний шахсларга дивиденд тўланганда ҳисоботни дивиденд ва (ёки) фоиз ҳисобланган ойдан кейинги ойнинг 15-санасидан кечиктирмай тақдим қилинг .
Эътибор беринг
Норезидентларга тўланадиган дивидендлар ва фоизлар бўйича маълумотлар Солиқ агенти томонидан тўлов манбаида норезидентларнинг даромадларидан ушлаб қолинадиган юридик шахсларнинг даромадларидан олинадиган фойда солиғи ҳисоб-китобининг алоҳида шаклида акс эттирилади.

Солиқ суммаси дивидендларни ва фоизларни тўлаш муддатидан кечиктирмай бюджетга тўланади 

lock

Чтобы читать дальше, подпишитесь на Buxgalter Pro