Мамлакат ҳудудида воситачилар орқали ҳақ эвазига сотиб олинган товарларнинг кирим қилиниши тартиби

06.04.2023
author avatar

Асал ХАШИМОВА

Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг бухгалтерия ҳисоби ва аудит услубияти бўлими бошлиғи

Тавсияда:

– воситачилик шартномасини тузишда нимага эътибор қаратиш лозим;
– воситачилик (топшириқ) шартномасини тузишда нимага эътибор қаратиш лозим;
– воситачилик (топшириқ) шартномаси бўйича олдиндан тўлов қандай ҳисобга олинади;
– воситачилик (топшириқ) шартномаси бўйича товарларни олиш учун ишончнома қандай расмийлаштирилади;
– автотранспорт орқали товарлар етказиб берилганда қандай ҳужжатлар расмийлаштирилади;
– воситачи (ишончли вакил) томонидан товарлар етказиб берилганда у билан қабул қилинган ТТЮ қандай расмийлаштирилади;
– ўзининг шахсий автотранспортида товарлар етказиб берилганда ҳужжатлар қандай расмийлаштирилади;
– ўзининг шахсий автотранспортида товарлар етказиб берилганда ТТЮ қандай расмийлаштирилади;
– темир йўл станциясида товарлар қабул қилинганда қандай ҳужжатлар расмийлаштирилади;
– темир йўл йўл-юк варақаси станцияда қандай расмийлаштирилади;
– воситачи (ишончли вакил) топшириқни бажариш бўйича қандай ҳужжатларни расмийлаштириши лозим;
– воситачининг (ишончли вакил) ҳисоботи;
– воситачи (ишончли вакил) томонидан тақдим этиладиган ҳисобварақ-фактура;
– воситачи (ишончли вакил) томонидан кўрсатилган хизматлар бўйича далолатнома;
– ҳисобварақ-фактура қабул қилганда нимага эътибор қаратиш лозим.

 

Сиз товарларни бевосита етказиб берувчидан харид қилмасдан, воситачи орқали харид қилишингиз ҳам мумкин. Бунинг учун қуйидаги шартномалардан бирини тузинг:

  • воситачилик шартномаси , бунга кўра воситачи (комиссионер) сизнинг (комитентнинг) топшириғингизга кўра ҳақ эвазига қуйидаги ишларни амалга оширади:

– етказиб берувчини топади;
– ўзининг номидан у билан олди-сотди шартномасини тузади;
– етказиб берувчидан ўзининг номига товарларни харид қилади;
– товарни расмийлаштиради ва уни сизга беради.

  • Топшириқ шартномаси , бунга кўра воситачи (вакил) ҳақ эвазига сизнинг (топшириқ берувчи) номингиздан ва сизнинг ҳисобингиздан қуйидагиларни амалга оширади:

– етказиб берувчини топади;
– сизнинг номингиздан у билан олди-сотди шартномасини тузади;
– етказиб берувчидан сизнинг номингизга товарларни харид қилади;
– товарни расмийлаштиради ва уни сизга ўтказади.

Комиссия шартномасини тузганда нимага эътибор қаратиш лозим

Шартнома тузганда қуйидаги муҳим жиҳатларга эътибор қаратинг;

1) комиссионер томонидан харид қилинадиган товар нархи бўйича шартлар. Масалан, қуйидагича бўлиши мумкин:

  • комиссионер мулкни ундан юқори нархда харид қилиш ҳуқуқига эга бўлмаган қатъий чекланган нарх; 
  • нарх шкаласи – харид қилишнинг дастлабки нархи ва қатъий суммада ифодаланган унинг эҳтимолий кўпайишининг кўрсаткичи (масалан, харид қилинган товарнинг бирлигига нисбатан 10 минг сўмдан кўп бўлмаган миқдорда ва бошқалар) ёки фоизларда (масалан, белгиланган дастлабки нархнинг 20 фоизидан ошмаган ҳолда);

2) топшириқни (қисман ёки тўлиқ, муддатида) бажариш учун маблағ билан таъминлаш шартлари;

3) товар бўйича ҳисоб-китоблар тартиби;

  • ҳисоб-китобларда комиссионернинг иштироки билан (комисион ҳақини ҳисобга олган ҳолда товарларни харид қилиш билан боғлиқ пул маблағини комиссионерга ўтказиб берасиз, у эса ўз навбатида комиссия ҳақини ўзида қолдирган ҳолда товарлар учун етказиб берувчига тўлайди);
  • ҳисоб-китобларда комиссионернинг иштирокисиз (товарлар бўйича пул маблағини тўғридан-тўғри етказиб берувчига, воситачилик ҳақини эса комиссионерга ўтказиб берасиз. Бундай ҳисоб-китоблар учун асос бўлиб етказиб берувчи билан тузилган шартнома ва тўлов суммаси тўғрисида комиссионерни хабардор қилиш ҳисобланади);

4) комиссионер ҳақи бўйича ҳисоб-китоблар тартиби ва миқдори, воситачи томонидан тўлаш учун кўрсатилган ҚҚС. Масалан, воситачилик ҳақи қуйидаги шаклда бўлиши мумкин:

  • маълум суммада (ёки шартнома суммасига нисбатан фоизларда) комиссионерга алоҳида кўчириб бериладиган сумма;
  • комиссионер комитент томонидан белгиланган нархдан паст нархда харид...
lock

Чтобы читать дальше, подпишитесь на Buxgalter Pro