2023 йил июль ойида қандай ўзгаришлар кучга киради

01.07.2023

2023 йил 1 июлдан бошлаб:

 

Божхона йиғимлари ставкалари қуйидагилар билан тўлдирилди:

  • декларантнинг мурожаатига асосан божхона органи томонидан транзит декларациясига ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритишда транзит декларациясининг асосий варағи учун ставка, ахборот тизимида декларацияловчи шахс томонидан ўзгартириш ва (ёки) қўшимча киритиш бундан мустасно – БҲМнинг 10 фоизи.

(Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 ноябрдаги 700-сон «Божхона йиғимлари ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори)

 

Халқаро шахмат академияси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги тасарруфига ўтказилади.

(2021 йил 14 январдаги ПҚ-4954-сон «Шахматни янада ривожлантириш ва оммавийлаштириш ҳамда шахматчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори)

 

Белгиланишича, никоҳланувчи шахслар ўз ҳисобидан Республика аҳоли репродуктив саломатлик маркази ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий марказларига ташриф буюриш орқали Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт марказининг лабораториясида молекуляр-генетик тестдан ўтказилади. Бунда спинал мушак атрофиясининг ген ташувчилиги тасдиқланган никоҳланувчи шахсларнинг маълумотлари Ягона миллий регистрга киритиб борилади.

(2022 йил 25 апрелдаги ПҚ-217-сон «Спинал мушак атрофияси ташхиси қўйилган бемор болаларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш ва дори воситаларини бепул етказиб бериш тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори)

 

Референт нархлари қайд этилмаган ёки қайд этилган нархдан юқори бўлган дори воситаларини сертификатлаштириш тақиқланади.

(2022 йил 26 октябрдаги ПҚ-411-сон «Аҳолини сифатли дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори)

 

Белгиланишича, хўжалик жамиятининг филиаллари, ваколатхоналари ташкил этилганлиги ва унинг устав фонди (устав капитали) шакллантирилганлиги ҳамда тўловга қобилиятсизлиги юзасидан иш қўзғатилганлиги тўғрисидаги маълумотлар Ягона интерактив давлат хизматлари порталида эълон қилинади. Бунда мазкур маълумотлар масъул вазирлик ва идоралар томонидан «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформасига киритиб борилади.

(2022 йил 8 ноябрдаги ПҚ-415-сон «Корпоратив муносабатларнинг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш...

lock

Чтобы читать дальше, подпишитесь на Buxgalter Pro