Электрон ҳисобварақ-фактура: қачон, қандай шаклда ва қайси муддатларда тақдим қилинади, ким имзолайди
Тавсияда:
– электрон ҳисобварақ-фактура (ЭҲФ) нима;
– қачон ЭҲФни расмийлаштириш шарт эмас;
– ҳисобварақ-фактурани қачон қоғоз шаклида расмийлаштириш мумкин;
– ЭҲФ қандай шаклда тақдим этилади;
– ЭҲФ қайси муддатларда расмийлаштирилади;
– ЭҲФни ким имзолайди.
Ҳисобварақ-фактура – товарлар юклаб жўнатилганлиги ёки хизматлар кўрсатилганлиги фактини ва уларнинг қийматини тасдиқловчи ҳужжат. Уни сотувчи (етказиб берувчи) электрон шаклда қатъий белгиланган намунада (форматда) расмийлаштиради ва харидорга (буюртмачига) тақдим этади .
Товар юклаб жўнатилганлигини (хизмат кўрсатилганлигини) тасдиқлашдан ташқари, ҳисобварақ-фактура солиқ мақсадида, айнан:
- ҚҚСни ҳисоблаб чиқариш учун хизмат қилади. Сотувчи учун у реализация қилиш бўйича айланмани акс эттириш, харидор учун эса ҳисобга олиш учун асос бўлади.