Жамиятнинг МЧЖ устав фондидаги улушлари қандай тасарруф этилади
Тавсияда:
– устав фондида ўзгаришларни расмийлаштириш;
– жамият улушларини таъсисчилар ўртасида тақсимлаш;
– таъсисчилар ва учинчи шахсларга жамият улушини сотиш;
– жамият улушини таъсисчиларга дивидентлар ҳисобига реализация қилиш;
– устав фондини жамият улушига камайтириш;
– тугатиш чоғида мулк ва фойдани тақсимлашда жамият улушлари ҳисоби.
Таъсисчининг улуши жамиятга ўтган кундан бошлаб бир йил ичида МЧЖ иштирокчиларининг умумий йиғилиши қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилишилозим :
- жамиятнинг барча иштирокчилари ўртасида уларнинг жамият устав фондидаги улушларига мутаносиб равишда тақсимлаш;
- жамиятнинг барча ёки айрим иштирокчиларига ва (ёки), агар бу жамиятнинг уставида тақиқланган бўлмаса, учинчи шахсларга сотиш;
- жамият улушига устав фондини камайтириш.
Устав фондидаги ўзгариш қандай расмийлаштирилади
Жамият улуши тўғрисидаги масала ечими учун:
- жамият иштирокчилари умумий йиғилишини чақиринг;
- таъсисчилар қарорларини баённома билан расмийлаштиринг.