Бош бухгалтер ишдан қандай бўшаши керак
Тавсияда:
– ўз хоҳишига кўра ишдан бўшаш;
– раҳбарнинг ташаббусига кўра ишдан бўшатиш;
– нима учун бош бухгалтер ишдан бўшаётган вақтда ҳужжатларни топширишни расмийлаштириши керак.
Агар сиз кадрлар хизмати нуқтаи назаридан қарасангиз, бош бухгалтер ҳар қандай ташкилотнинг штат жадвалида назарда тутилган оддий ходимдир.
Сиз ҳам барча каби меҳнат қонунчилигига бўйсунасиз, лекин баъзи ўзига хос хусусиятлар мавжуд. Бу шуни англатадики, иш берувчи сиз билан муддатли ва номаълум муддатга тузилган меҳнат шартномасини бошқа ходимлар билан бир хил асосларда бекор қилиши мумкин:
- дастлабки синов натижалари бўйича ;
- янги меҳнат шароитида ишлашни давом эттиришдан бош тортганлигингиз сабабли ;
- ташкилот мулкдорининг ўзгариши, унинг қайта ташкил этилиши, идоравий тааллуқлилиги (бўйсунуви) ўзгарганлиги муносабати билан ходимнинг ишни давом эттиришдан бош тортиши ;
- ходимнинг иш берувчи билан биргаликда бошқа ҳудудга ишлаш учун боришини рад этиши ;
- томонларнинг келишувига кўра ;
- ўз хоҳишига кўра