2023 йил сентябрь ойида қандай ўзгаришлар кучга киради

01.09.2023

2023 йил 1 сентябрдан бошлаб:

 

Белгиланишича, ногиронлиги бўлган шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлашда ногиронлиги бўлган шахслардан тиббий хулоса талаб қилиш бекор қилинади. Бунда:

  • фуқароларни тиббий-ижтимоий экспертизадан ўтказиш ва ногиронликни белгилаш билан бир вақтда тегишли протез-ортопедия мосламалари ҳамда реабилитация қилишнинг техник воситаларини олиш учун тиббий хулоса тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари томонидан «Тиббий-ижтимоий экспертиза» электрон ахборот тизимига киритилади;
  • протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларини олиш учун талаб этиладиган тиббий хулосанинг мавжудлиги ўзаро ахборот алмашинуви орқали аниқланади;
  • «Тиббий-ижтимоий экспертиза» электрон ахборот тизимига киритилган тиббий хулоса ҳамда мазкур ахборот тизимига интеграция қилинган «Ижтимоий хизмат» электрон платформасида ногиронлиги белгиланган шахснинг мурожаати (шу жумладан электрон шаклда) асосида протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларини олиш учун электрон сертификат шакллантирилади. 

(Президентнинг 27.02.2023 йилдаги «Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-74-сон қарори)

 

Шундай тартиб ўрнатилиб, унга мувофиқ аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига субсидия ажратиш билан боғлиқ барча хизматлар босқичма-босқич «Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига субсидия ажратишнинг ягона электрон платформаси»га ўтказилади ҳамда субсидияларни ажратишнинг мақсадга мувофиқлигини электрон платформа орқали онлайн текшириш тизими йўлга қўйилади. Бунда субсидиялар ажратиш тўғрисидаги аризаларни Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ёки исталган туман (шаҳар) давлат хизматлари марказлари орқали топшириш имконияти яратилади, шунингдек ортиқча бюрократик тўсиқлар ва бошқа коррупциявий омиллар бартараф этилиши таъминланади. 

Ҳар бир туман (шаҳар)нинг биттадан умумий ўрта таълим муассасасида ўқувчиларни иккита хорижий тил ва битта касб-ҳунарга ўргатиш амалиёти босқичма-босқич йўлга қўйилади

(Президентнинг 28.02.2023 йилдаги «2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида»ги ПФ-27-сон Фармони)

 

Шундай тартиб ўрнатилиб, унга мувофиқ:

  • судланганлик муддатининг ўтиб кетганлиги ёки судланганликнинг олиб ташланиши ҳақидаги маълумотлар Ички ишлар вазирлигининг «Тезкор маълумотлар» ягона ахборот тизимида автоматик равишда онлайн шакллантирилади;
  • судланганлик...
lock

Чтобы читать дальше, подпишитесь на Buxgalter Pro