Ишлаб чиқариш харажатларини қандай ҳисобга олиш керак

21.09.2023
author avatar

Шарофитдин ХАЙДАРОВ

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ўқув маркази директори ўринбосари
author avatar

Татьяна БЕЛОУСОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– ишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олишнинг асосий усуллари;
– асосий ишлаб чиқариш харажатларини қандай ҳисобга олиш керак;
– тугалланмаган ишлаб чиқаришни қандай баҳолаш ва ҳисобга олиш керак;
– ёрдамчи ишлаб чиқариш харажатларини қандай ҳисобга олиш керак;
– умумишлаб чиқариш харажатларини қандай ҳисобга олиш керак;
– хизмат кўрсатувчи хўжаликлар харажатларини қандай ҳисобга олиш керак;
– ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулотларни қандай ҳисобга олиш керак.

 

Ишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олишнинг бир нечта усуллари мавжуд. Усулни танлаш қуйидагиларга боғлиқ:

  • харажатларни баҳолаш усулига (ҳақиқий, стандарт ёки режалаштирилган таннарх бўйича);
  • ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг номенклатурасига;
  • ишлаб чиқариш хусусиятига;
  • тугалланмаган ишлаб чиқаришнинг мавжудлигига;
  • ишлаб чиқариш циклининг давомийлигига;
  • бошқа омилларга.

Ишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олишнинг асосий усуллари

Усул

Хусусияти

Оддий 

Ҳисобот давридаги барча ишлаб чиқариш харажатлари ишлаб чиқарилган маҳсулот таннархига киритилади. Маҳсулот бирлигининг таннархи ишлаб чиқариш харажатлари йиғиндиси суммасини ишлаб чиқарилган маҳсулот бирликларининг умумий сонига бўлиш йўли билан аниқланади.

Ярим тайёр маҳсулотларсиз ва тугалланмаган ишлаб чиқаришларсиз бир хил маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган корхоналар томонидан қўлланилади.

Афзаллиги – ҳисоб-китобларнинг оддийлиги.

Камчиликлари: фойдаланилган ресурсларнинг миқдори ва уларнинг нархларини назорат қилиш учун меъёрларнинг йўқлиги, оғишларни таҳлил қилишнинг мумкин эмаслиги, харажатларни фақат ҳисобот даври охирида ҳисоб-китоб қилиш ва бошқалар

Меъёрий 

Харажатлар хом ашё, материаллар, меҳнат ва ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш учун белгиланган меъёрлар бўйича ҳисобга олинади. Меъёрлар даврий таҳлил қилинади ва жорий шартларга мувофиқ кўриб чиқилади.

Оммавий ва серияли ишлаб чиқариш корхоналари томонидан қўлланилади. Аввалгиси билан солиштирганда, бу усул нафақат харажатлар қандай бўлганлигини, балки улар қандай меъёрларда бўлиши кераклигини ҳам баҳолашга имкон беради. Бунинг учун ҳар бир маҳсулот тури учун олдиндан меъёрий калькуляция тузилади. Уни ҳисобот даври бошида (қоида тариқасида, бир ой) амалда бўлган харажатлар меъёрлари асосида ҳисоблайдилар. Давр охирида ушбу меъёрлардан четга чиқишлар таҳлил қилинади, тежаш ёки ортиқча харажатлар аниқланади.

Афзалликлари: харажатларни самарали назорат қилиш, ҳақиқий харажатларнинг меъёрлардан четга чиқиш сабабларини таҳлил қилиш қобилияти, нафақат ҳисобот даври охирида, балки ишлаб

чиқариш жараёнида тезкор чоралар кўриш қобилияти ва бошқалар.

Камчиликлари: кўп вақт талаб қиладиган ҳисоб-китоблар, меъёрлар бўйича харажатлар ҳисобини юритиш зарурияти ва улардан оғишлар

Босқичли 

Маҳсулоти технологик цикл давомида кетма-кет бир неча босқичлардан (поғоналардан) ўтадиган корхоналар томонидан қўлланилади. Ҳар бир қайта ишлаш босқичида оралиқ маҳсулот олинади – бу технологик...

lock

Чтобы читать дальше, подпишитесь на Buxgalter Pro