2023 йил октябрь ойида қандай ўзгаришлар кучга киради

01.10.2023

2023 йил 1 октябрдан бошлаб:

 

Қимматли қоғозлар эмитентлари томонидан ахборот ва ҳисоботларни ошкор этиш талаблари такомиллаштирилди:

  • қимматли қоғозлар фонд биржасининг листингига киритилган хўжалик жамиятлари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ошкор этиладиган ахборот ва ҳисоботлар билан бир қаторда пул маблағларининг ҳаракати ҳамда акциялар чиқаришнинг бир қисми бекор қилинганлиги тўғрисидаги маълумотларни ошкор этади;
  • қимматли қоғозлар фонд биржасининг листингига киритилмаган хўжалик жамиятлари рўйхати қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан белгиланадиган муҳим фактларни мажбурий тартибда ошкор этмайди, бундан тижорат банклари, суғурта ташкилотлари ва устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 % ва ундан юқори бўлган акциядорлик жамиятлари, шунингдек уларнинг таркибидаги акциядорлик жамиятлари мустасно.  

Президентнинг 08.11.2022 йилдаги «Корпоратив муносабатларнинг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-415-сон қарори

 

Қуёш, шамол ва гидроэлектр станцияларида ҳамда қайта тикланувчи бошқа энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилган электр энергияси учун электр энергиясининг қайта тикланувчи манбалардан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилганини тасдиқловчи «яшил энергия» сертификатлари тизими жорий этилади. 

Президентнинг 12.05.2023 йилдаги «Яшил энергия» сертификатлари тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-156-сон қарори

 

Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан табиий газни қувурлар орқали ташиш (транзит) хизматларини кўрсатувчи корхоналар томонидан табиий газни қабул қилиш ва узатиш нуқталарига давлат реестрига киритилган хроматограф ҳамда электрон ҳисоблагичлар ўрнатилиши ва солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилиниши мажбурий этиб белгиланади. Бунда тижорат ўлчов узелларига ўрнатилган электрон ҳисоблагичларни солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилмаган табиий газ ва суюқ углеводородни қазиб чиқариш, қайта ишлаш, ташиш ҳамда реализация қилишни амалга оширувчи корхоналарга нисбатан Солиқ кодексининг 227-1-моддасида белгиланган жавобгарлик чоралари қўлланилади. 

Шундай тартиб ўрнатилиб, унга мувофиқ:

  • табиий газ ва суюқ углеводород реализациясини амалга оширувчи ҳамда уларни харид қилувчи корхоналар томонидан табиий газ ва суюқ углеводородни реализация қилиш тўғрисидаги шартномаларга оид зарур маълумотлар Солиқ қўмитасининг ахборот тизимига киритиб борилади. Бунда табиий газ ва суюқ углеводородни реализация қилиш тўғрисидаги шартномалар бўйича ахборот тизимига солиқларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш учун зарур бўлган маълумотлар, шу жумладан шартнома тури, рақами, санаси, товар тури (маркаси), миқдори ва нархи, ўлчов бирлиги, ҳисоб-китоб шакли ва бажариш муддатларини ўз ичига олган маълумотлар киритилади;
  • табиий газ ва суюқ углеводородни реализация қилиш тўғрисидаги шартномалар юзасидан электрон ҳисобварақ-фактуралар мазкур шартномалар бўйича Солиқ қўмитасининг ахборот тизимига киритилган маълумотлар асосида шакллантирилади.

Президентнинг 12.05.2023 йилдаги  «Табиий газ ва суюқ...

lock

Чтобы читать дальше, подпишитесь на Buxgalter Pro