Бирлаштириш шаклидаги қайта ташкил этишни қандай ўтказиш керак

05.12.2023
author avatar

Алишер КАРИМОВ

Адлия вазирининг ўринбосари
author avatar

Наталья МЕМЕТОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– қўшиб олиш шаклида қайта ташкил этишда ҳаракатлар кетма-кетлиги;
– қўшиб олиш шаклида қайта ташкил этишни ўтказиш учун қандай ҳаракатларни амалга ошириш керак;
        қўшиб олиш тўғрисидаги шартнома қандай тузилади;
        топшириш далолатномаси қандай тузилади;
        корхона автоматлаштирилган тизим ёрдамида қандай қайта рўйхатдан ўтказилади;
        корхона бевосита келган ҳолда қандай қайта рўйхатдан ўтказилади;
        қўшиб олинаётган корхоналарнинг якуний ҳаракатлари;
– қайта ташкил этишдан олдин тузилган шартномалар бўйича қандай ишлаш керак;
        ҳуқуқий ворисда қўшиб олинаётган корхоналарнинг ходимлари билан меҳнат шартномалари;
– ҳуқуқий ворисда қўшиб олинаётган корхоналардан олинган узоқ муддатли активлар амортизацияси;
– ҳуқуқий вориснинг қўшиб олинаётган корхоналарнинг солиқларини тўлаш бўйича мажбуриятлари;
– қайта ташкил этишда ҚҚСни ҳисобга олишнинг ўзига хос жиҳатлари.

 

Қўшиб олиш шаклидаги қайта ташкил этишда бир ёки бир нечта корхоналар бошқа корхонага қўшилган ҳолда алоҳида юридик шахс сифатида мавжуд бўлишни тўхтатадилар. Ушбу бошқа корхонага ўз фаолиятини тугатган юридик шахсларнинг барча ҳуқуқ ва мажбуриятлари ўтказилади  .

Компаниянинг қайта ташкил этилиши таъсисчилар қарори ёки таъсис ҳужжатлари ёхуд бунга ваколатли бўлган орган қарори билан амалга оширилади . Корхона унга бошқа корхонани қўшиб олиш шаклида қайта ташкил этилганида қўшиб олинган корхонанинг фаолияти тугатилгани ҳақидаги ёзув юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига киритилган пайтдан бошлаб бу корхона қайта ташкил этилган ҳисобланади .

Схемада иккита фаолият юритаётган корхонанинг қўшиб олиш шаклида қайта ташкил этилиши кўрсатилган: «А» корхона ва «В» корхона «С» корхонага. Бунда «С» корхона фаолият юритаётган бўлиб қолади, «А» корхона ва «В» корхона мажудлигини тўхтатади.

Қўшиб олиш шаклида қайта ташкил этишда ҳаракатлар кетма-кетлиги

Корхонани қўшиб олиш графигига мисол жадвалда келтирилган:    

Т/р

Ҳаракат

Ким содир этади

Муддатлар

Календарь
графиги
мисоли

1

Қўшиб олиш тўғрисида қарор қабул қилиниши

Мулкдорлар

Мулкдорларнинг қарори бўйича

29.11.2023 й.

2

Манфаатдор шахсларни қайта ташкил этиш бошланиши тўғрисида хабар қилиш

Қайта ташкил этишда иштирок этадиган ҳар бир корхона

Қайта ташкил этилаётган корхоналарнинг сўнггиси қарор қабул қилган санадан бошлаб 30 кун давомида

30.11.2023 й.

3

Ягона интерактив давлат хизматлари порталида қайта ташкил этиш бошланганлиги тўғрисида хабарни жойлаштириш

Мулкдорларнинг қарори бўйича

Қайта ташкил этилаётган корхоналарнинг сўнггиси қарор қабул қилган санадан бошлаб 30 кун давомида

30.11.2023 й.

4

Мол-мулклар ва мажбуриятлар

инвентаризацияси

Ҳар бир қўшиб олинаётган корхона

Топшириш далолатомасини тузишдан олдин

3.12.2023 й. – 29.12.2023 й.

5

Якуний молиявий ва солиқ ҳисоботини тайёрлаш

Ҳар бир қўшиб олинаётган корхона

Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестрига қўшиб олинаётган корхоналар фаолияти тугатилганлиги тўғрисида ёзув киритилгунга қадар

24.12.2023 й. – 29.12.2023 й.

6

Топшириш далолатномаларини тайёрлаш

Ҳар бир қўшиб олинаётган корхона

Ҳисобот тузиш якунлари бўйича

29.12.2023 й.

7

Қўшиб олиш тўғрисида шартномани ва ҳуқуқий вориснинг янги таъсис ҳужжатларини тайёрлаш

Қайта ташкил этишда иштирок этаётган барча корхоналар

Аввалги босқичлар билан параллел равишда

2023 йил декабрь ойи давомида

lock

Чтобы читать дальше, подпишитесь на Buxgalter Pro