ҚҚС тўлашга қандай ўтиш мумкин
Тавсияда:
– ҚҚС тўлашга мажбурий ўтиш:
жами даромаднинг чегаравий қийматдан ошиб кетиши;
импорт шартномасини тузиш;
тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаган майдонларнинг мавжудлиги;
марказлаштирилган манбалар ҳисобидан объектларни қуриш;
алкоголли ичимликлар, шу жумладан пивонинг чакана савдоси;
солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ва аудиторлик ташкилотлари учун;
нотижорат ташкилотлари учун;
– айланмадан олинадиган солиқдан ихтиёрий равишда ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтиш;
– ҚҚС тўлашга ўтишни расмийлаштириш.
Тавсияга Президентнинг қуйидаги фармонларига мувофиқ ўзгартиришлар киритилди:
- 27.12.2024 й. ПФ-229-сон;
- 19.08.2025 ПФ-138-сон.
Айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга қуйидагича ўтадилар:
- мажбурий тартибда;
- ихтиёрий тартибда.
2026 йил 1 январдан бошлаб айланмадан олинадиган солиқ тўловидан илк марта ҚҚС тўловига ўтган тадбиркорлик субъектларига қуйидаги рағбатлантириш чоралари қўллансин
:
- бир йил давомида фойда солиғини тўлашдан озод қилиш;
- бир йил давомида ҚҚС тўловчиси сифатида солиқ органларида ҳисобга қўйиш тартибини бузганлик учун молиявий жарима қўлламаслик;
- 6 ой давомида бухгалтерия хизматлари харажатларининг ҳар ойда МҲТЭКМнинг 3,5 бараваридан ошмаган қисмини тўлаётган солиқ тўловлари ҳисобидан чегириб ташлаш.
Корхона қачон ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтишга мажбур
Корхона ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтиши шарт, агар:
- календарь йил давомида унинг жами даромади 1 млрд сўмдан ошса
; - қурилиши тугалланмаган объектлар, шунингдек фойдаланилмаётган майдонларнинг мулкдори ҳисобланса
; - марказлаштирилган манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган объектларни қуриш учун шартномалар тузган бўлса (жорий ва капитал таъмирлашдан ташқари)
; - биринчи марта товарлар импортига шартнома тузган бўлса
;
- янги ташкил этилган бўлиб, йил давомида ўртача кунлик жами даромади ҳақиқатда 2 739 726 сўмдан ошганда
(1 млрд сўм : 365 кун)
.
Агар корхона қуйидаги фаолият билан шуғулланишни бошлаган бўлса, ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтиши мажбурий ҳисобланади
:
- алкоголли ичимликлар, шу жумладан пивонинг чакана савдоси;
- акциз тўланадиган товарларни ишлаб чиқариш ёки акциз тўланадиган хизматларни кўрсатиш;
- фойдали қазилмаларни қазиб олиш;
- бензин, дизель ёқилғиси ва газни реализация қилиш;
- лотереялар ташкил этиш.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналар, агар уларнинг суғориладиган экин майдонлари
25 гектарга етган бўлса, ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтишга мажбур бўладилар
.
Оддий ширкат шартномасини (қўшма фаолият тўғрисида) тузган ва ширкатнинг ишончли вакилига айланган корхона ушбу шартнома бўйича амалга оширадиган фаолияти учун ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтиши шарт
.
Бозорлар ва савдо комплекслари давлат рўйхатидан ўтказилган санадан мажбурий тартибда ҚҚС ва фойда солиғи тўловчисига айланади
.
2022 йилдан бошлаб қуйидагилар айланмадан олинадиган солиқни танлаш ҳуқуқисиз ҚҚС ва фойда солиғини
тўлайдилар
:
- солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари (СМТ);
- аудиторлик ташкилотлари;
- нотижорат ташкилотлари, шу жумладан бюджет ташкилотлари.
2025 йил 1 апрелдан бошлаб даромадидан қатъи назар, фармацевтика маҳсулотлари савдоси билан шуғулланувчи ёки тиббий хизмат кўрсатувчи юридик шахслар ҚҚСни тўловчилар деб эътироф этилади
. Бунда Солиқ кодексига тегишли ўзгартиришлар киритилганидан кейин ушбу тартиб кучга киради.
Жами даромад 1 млрд сўмдан ошди
Агар календарь йил давомида жами даромадингиз 1 млрд сўмдан ошса, жами даромад ушбу миқдорга етган кундан бошлаб ҚҚС ва фойда солиғини
тўлашга ўтинг
.
- мол-мулкни оператив ижарага беришдан – 12 млн сўм;
- асосий воситани сотишдан – 3 млн сўм.
28 февралда жами даромад 1 млрд сўмдан ошди ва 1 003 млн сўмни ташкил этди (988 + 12 + 3). Шу сабабли шу кундан корхона ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтиши шарт.
Календарь йил давомида жами даромади 1 млрд сўмдан ошмаган янги ташкил этилган корхоналар рўйхатдан ўтган санадан то йил тугагунига қадар бўлган давр учун ҳақиқий ўртача кунлик жами даромадларини ҳисоблашлари ва уни 2 739 726 сўмга (1 млрд сўм : 365 кун) тенг бўлган ўртача кунлик даромаднинг ҳисобланган тахминий қиймати билан солиштиришлари керак.
Агар ҳақиқий даромад тахмин қилинганидан ошса, кейинги йилнинг январь ойидан эътиборан ҚҚС ва фойда солиғига ўтинг
.
Корхона 5 октябрда рўйхатдан ўтган, рўйхатдан ўтишда айланмадан олинадиган солиқни тўлашни танлаган. Жорий йилда импорт операциялари бўлмаган. Октябрь-декабрь ойлари учун жами даромад 250 000 минг сўмни ташкил қилди. Фаолият давомидаги ўртача кунлик даромад 2 840,9 сўмга (250 000 : (27 + 30 + 31)) тенг.
Фаолият давридаги ҳақиқий ўртача кунлик даромад тахмин қилинганидан ошиб кетганлиги сабабли келгуси йилнинг январь ойидан бошлаб корхона ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтиши шарт.
Агар воситачилик хизматини кўрсатсангиз, даромаднинг чегаравий миқдорини воситачилик ҳақидан эмас, балки реализация қилиш бўйича умумий айланмадан (битим суммаларидан) келиб чиқиб ҳисобланг
.
Айланмадан олинадиган солиқни тўловчи корхона ҚҚС тўловчиси бўлган комитентнинг товарларини сотади. 23 январь куни комиссион товарларни сотиш бўйича умумий товар айланмаси 1 млрд сўмга етди ва 12 % ҚҚСни ҳисобга олганда 1 008 млн сўмни ташкил этди. Бунда комиссион мукофот суммаси сотилган маҳсулот қийматининг 10 фоизини, яъни 100,8 млн сўмни (1,008 х 10 %) ташкил этди.
23 январдан бошлаб корхонанинг комиссиядан олган ҳақи 1 млрд сўмдан кам бўлишига қарамай, ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтиши шарт. Асосий кўрсаткич – комиссионер томонидан амалга оширилган умумий товар айланмаси. Бу ерда у 1 млрд сўмдан ортиқ.
Бўш турган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари мавжуд бўлса
Агар бўш турган нотурар бинолар ва иншоотлар, муддатида қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларига эга бўлган юридик шахс бўлсангиз, улардан самарасиз фойдаланилганлиги ёки инвестиция лойиҳаси амалга оширилмаганлиги тўғрисида хулоса киритилган санадан бошлаб ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга
ўтинг
.
: - қурилиши белгиланган муддатларда тугалланмаган. Қурилиш муддати, қоида тариқасида, лойиҳа-смета ҳужжатлари ёки объектни қуриш шартномаси билан белгиланади;
- тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга жалб қилинмаган бўш турган нотурар бино ва иншоотлар. Бунда фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари умумий майдоннинг 50 фоизидан кўпроғини (битта бино ёки турар жой бўлмаган бино контури доирасида) ташкил этиши керак.
Фойдаланилмаётган объектларни аниқлаш ва хўжалик фаолиятига жалб қилиш тартиби қуйидагича
:
1) солиқ органлари жойига чиқиб ўтказган инвентаризация натижасида фойдаланилмаётган объектларни аниқлайдилар. Инвентаризация натижасига кўра улар хулоса тайёрлайдилар;
2) объект мулкдорига ҚҚС ва фойда солиғини (агар у айланмадан олинадиган солиқ тўловчиси бўлса) тўлашга ўтиш ҳамда ер солиғи ва мол-мулк солиғини оширилган ставкалар бўйича ҳисоблаб чиқиш зарурлиги тўғрисидаги хулосанинг бир нусхасини юборадилар;
.3) объект мулкдорининг ёзма эътирози бўлган тақдирда, солиқ органлари 1-сон ишчи гуруҳига қайта инвентаризация ўтказиш тўғрисида тақдимнома киритадилар;
4) 1-сон ишчи гуруҳи объектдан ҳақиқатда фойдаланмаслик ҳолатига аниқлик киритиш учун объектга ташриф буюриш билан қайта инвентаризация ўтказади ва солиқ органларига хулоса беради;
5) объектдан фойдаланилмаганлиги тасдиқланса, солиқ органлари мулкдорга комиссия хулосасининг бир нусхасини ва билдиришномани юборади;
6) 1-сон ишчи гуруҳи 2-сон ишчи гуруҳига хулоса чиқарилган объектлар бўйича маълумотларни тақдим этади;
7) 2-сон ишчи гуруҳи фойдаланилмаётган объектларни фойдаланишга топшириш бўйича мавжуд муаммоларни ўрганади, мулкдорларга инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда ёрдам беради, сўнгра мониторинг ўтказади.
Агар импорт шартномаси тузилган бўлса
Импорт қилувчилар ҚҚС ва фойда солиғини тўлашлари шарт, айланмадан олинадиган солиқни тўлаш ҳуқуқига эга эмаслар
.
Агар ҚҚС тўловчиси бўлмаган ҳолда биринчи марта импорт шартномасини тузган бўлсангиз, у ҳолда даромаднинг миқдоридан қатъи назар, ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтишингиз шарт. Бунда нимани импорт қилишингиз – ишлаб чиқариш учун хом ашё ва материалларними, қайта сотиш учун товарлар ва асосий воситаларними – муҳим эмас.
Импорт шартномаси тузилган сана ёки товарлар олиб кирилган (импорт қилинган) санадан қайси бири аввалроқ бошланганига қараб қўшилган қиймат солиғини тўлашга ўтинг
.
Ўзбекистон қурилиш корхонаси пудрат шартномаси бўйича хорижий компанияга қурилиш хизматини кўрсатади. Пудратчи шартнома доирасида буюртмачи манзилига кириб келган материалларни божхона «тозалаш» расмийлаштирувини амалга оширади. Буюртмачи билан тузилган импорт шартномасида пудратчи юкни қабул қилувчи сифатида белгиланган. Буюртмачи пудратчига божхона тўловлари харажатларини алоҳида ҳисобварақ-фактура бўйича қоплайди.
Бундай вазиятда пудратчи импорт қилувчи эмас, шунинг учун у ҚҚС тўлашга ўтиши шарт эмас.
БЮДнинг 8-устунида қуйидагилар кўрсатилади:
- юкни қабул қилувчи – пудратчи, божхона «тозалаш» расмийлаштирувини амалга оширувчи;
- импорт қилувчи – буюртмачи.
Бунда Божхона кодекси билан божхона тўловларини бошқа (импорт қилувчи бўлмаган) шахс томонидан тўланиши тақиқланмаган
.
Бунда унинг ерларининг майдони 25 гектардан кам, жами даромади эса 1 млрд сўмдан ошмайди.
Шунга қарамай, импорт шартномаси тузилган сана ёки товарлар олиб кирилган (импорт қилинган) санадан қайси бири аввалроқ бошланишига қараб ҚҚС тўлашга ўтиши шарт.
Агар марказлаштирилган манбалар ҳисобидан объектни қуриш бўйича пудрат шартномаси тузилган бўлса
Агар марказлаштирилган манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган объектни қураётган бўлсангиз, буюртмачи билан бундай қурилишга доир шартнома расмийлаштирилган санадан бошлаб ҚҚС ва фойда солиғини
тўлашга ўтинг
.
Ушбу талаб қуйидагиларга нисбатан қўлланилмайди:
- марказлаштирилган манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган объектни қуриш доирасида айрим турдаги ишларни бажариш учун бош пудратчи билан шартнома тузган субпудратчиларга;
- марказлаштирилган молиялаштириш манбалари ҳисобидан жорий ва капитал таъмирлаш ишларини амалга оширувчи пудратчиларга.
Марказлаштирилган молиялаштириш манбалари қуйидагилардан иборат:
- бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари;
- бюджетдан ажратилган маблағлар;
- давлат мақсадли жамғармаларининг давлат бюджети таркибида консолидациялашган маблағлари (бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасидан ташқари);
- Ҳукумат қарорлари билан белгиланган бошқа манбалар (масалан, Ҳукумат қарорлари билан алоҳида тармоқ ва корхоналарнинг махсус жамғармалари, кафолат ёки давлат номидан жалб қилинган хорижий кредитлар ҳисобидан шакллантириладиган маблағлар).
Қурилиш корхонаси – айланмадан олинадиган солиқ тўловчиси субпудрат ишларини бажариш учун бош пудратчи билан шартнома тузди. Объект марказлаштирилган манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.
Корхона субпудратчи бўлганлиги ва буюртмачи билан бевосита шартнома тузмаганлиги сабабли ҚҚС тўлашга ўтиши шарт эмас. Корхона бажарилган ишлар бўйича ҳисобварақ-фактура маълумотномасини ва ҳисобварақ-фактурани ҚҚСсиз расмийлаштиради.
Қурилиш корхонаси – айланмадан олинадиган солиқ тўловчиси капитал таъмирлаш ишларини бажариш учун буюртмачи билан пудрат шартномасини тузди. Объект марказлаштирилган манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.
Шартноманинг предмети капитал таъмирлаш ишларини бажариш бўлганлиги сабабли, марказлаштирилган манбалар ҳисобидан молиялаштирилишига қарамай, корхона ҚҚС тўлашга ўтиши шарт эмас.
Корхона бажарилган таъмирлаш ишлари бўйича ҳисобварақ-фактура маълумотномасини ва ҳисобварақ-фактурани ҚҚСсиз расмийлаштиради.
ҚҚСни тўлаш мажбурияти марказлаштирилган манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган шартнома расмийлаштирилган санадан бошлаб вужудга келиши муносабати билан, ушбу санадан кейин бажарилган ва буюртмачиларга тақдим этилган барча ишларга, шу жумладан марказлаштирилган манбаларга тааллуқли бўлмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилган ишларга ҚҚС солинг.
. Яъни корхона шартнома тузиши билан 5 иш куни ичида давлат солиқ инспекциясига ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтиш учун ариза юбориши керак.Агар корхона алкоголли ичимликлар, шу жумладан пивонинг чакана савдоси билан шуғулланишни бошласа
Агар айланмадан олинадиган солиқ тўловчиси бўла туриб, алкоголли ичимликлар (шу жумладан пиво) савдоси билан турғун савдо шохобчаси орқали шуғулланишни режалаштираётган бўлсангиз, қуйидагилардан қатъи назар, ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтишга мажбурсиз
:
- ўзингизнинг жами даромадингиз катталигидан;
- алкоголли ичимликлар (шу жумладан пиво) чакана савдосидан олинган даромаднинг умумий жами даромаддаги улушидан.
Стационар чакана савдо шохобчаси – қуйидаги бино (иншоот)
:
- маҳаллий ҳокимият қарори билан белгиланган ҳудудларда жойлашган;
- Давлат архитектура қурилиш бошқармаси томонидан тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ қурилган;
- санитария ва ёнғин хавфсизлиги меъёрлари ва талабларига жавоб берадиган;
- товарни сақлаш, саралаш ва қадоқлаш учун савдо майдончаси ва ускуналарига, савдо залига эга бўлган, шунингдек НКМ билан жиҳозланган.
Алкоголли маҳсулотлар (шу жумладан пиво) чакана савдосини амалга оширувчи корхоналар ушбу фаолиятни бошлаганликлари тўғрисида ваколатли органни (ДСҚ) хабардор қилган санадан бошлаб қўшилган қиймат солиғини ҳамда фойда солиғини тўлашга ўтадилар
.
Агар ташкилот СМТ ёки аудиторлик тузилмаси бўлса
2022 йилдан солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ва аудиторлик ташкилотлари ҚҚС ва фойда солиғини тўловчилар ҳисобланади, айланмадан олинадиган солиқни тўлашга ҳақли эмас
.
. Аудиторлик ташкилоти қонунчиликда назарда тутилган исталган ташкилий-ҳуқуқий шаклда, бундан акциядорлик жамияти мустасно, ташкил этилиши ва ўз фаолиятини амалга ошириши мумкин. Аудиторлик ташкилотларига, аудиторлик текширувларини ўтказиш ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган турдош хизматларни кўрсатишдан ташқари, тадбиркорликнинг бошқа фаолият турлари билан шуғулланиш тақиқланади
.СМТ ваколатли органни ўз фаолиятини бошлаганлиги ҳақида хабардор қилган санадан ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтади
. Аудиторлик ташкилотлари ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга аудиторлик хизматлари кўрсатишга шартнома тузган санадан бошлаб ўтади
.
Агар ташкилот нотижорат ташкилоти бўлса
2022 йилдан бошлаб нотижорат ташкилотлари, шу жумладан бюджет ташкилотлари ҚҚС ва фойда солиғини тўловчилар ҳисобланади, айланмадан олинадиган солиқни тўлашга ҳақли эмас
. Бунда улар фақат тадбиркорлик фаолиятини амалга оширган тақдирда ҚҚС тўловчилар бўладилар.
.Янги тузилган нотижорат ташкилотлари давлат рўйхатидан ўтказилган санадан эътиборан, бюджет ташкилотлари эса ташкил топган санадан эътиборан қўшилган қиймат солиғини ва фойда солиғини тўлашга ўтадилар
.
Корхона ихтиёрий равишда ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга қачон ўтиши мумкин
Йил давомида жами даромаднинг 1 млрд сўмлик чегаравий қийматига етмаган айланмадан олинадиган солиқ тўловчи корхоналар ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ихтиёрий равишда ўтиш ҳуқуқига эга. Улар ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтиш учун ариза берилган ойдан кейинги ойнинг 1-санасидан бошлаб
ҚҚС тўлашни бошлайдилар
.
ҚҚС тўлашга ўтишни қандай расмийлаштириш керак
ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтиш учун солиқ тўловчининг my.soliq.uz сайтидаги шахсий кабинетингиз орқали солиқ тўловчи сифатида ҳисобга олинган ДСИга ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтиш учун ариза тақдим этинг.
«Солиқ ҳисоби» бўлимида «Юридик шахсларни ҚҚС тўловчиси сифатида ҳисобга қўйиш» хизмати ёрдамида очилган шаклни тўлдиринг, сўнг тўлдирилган ариза файлини бириктириб қўйинг.
Мажбурий тартибда ҚҚС тўлашга ўтар экансиз, ҚҚС тўлаш бўйича мажбуриятлар пайдо бўлган кундан эътиборан 5 иш куни мобайнида тегишли аризани юборинг
.
. Шу боис 2025 йил 1 январдан ҚҚС тўлашга ўтиши керак бўлган солиқ тўловчилар ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги аризани 2025 йилнинг 8 январидан кечиктирмаган ҳолда йўллашлари лозим.ҚҚС тўлашга ихтиёрий ўтиш чоғида аризани ҚҚС тўлашга ўтадиган ой бошлангунга қадар 7 иш кунидан кечиктирмай юборинг
.
2022 йил 1 июлдан бошлаб мажбурий тартибда қўшилган қиймат солиғи тўловчиси сифатида эътироф этилган тадбиркорлик субъектларига қўшилган қиймат солиғи тўловчиси сифатида махсус рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома автоматик равишда – солиқ хавфи даражаси кўрсатилмаган ҳолда берилади
.
Бу солиқ тўловчи рўйхатдан ўтиш тўғрисидаги аризани топширгандан сўнг дарҳол автоматик равишда сертификат олишини билдиради.
ҚҚС тўловчиси аризаси келиб тушган пайтдан эътиборан 7 кун ичида солиқ органи уни солиқ хавфи мезонлари бўйича текширишга ҳақли, айнан:
- солиқ тўловчининг раҳбари ва таъсисчилари (иштирокчилари) ёки молиявий бошқарув вазифаларини амалга ошираётган шахснинг шахсини ўрганиш, бунда қуйидагиларга эътибор берилади:
– муқаддам банкрот деб эълон қилинган ташкилотда раҳбар ёки таъсисчи бўлганлигига;
– муқаддам солиқ тўлашдан қасддан бўйин товлаганлик учун жавобгарликка тортилганлигига ёки юқори хавф даражаси тоифасига мансуб бўлган ташкилотда раҳбарлик ёки таъсисчиликни (иштирокчиликни) амалга оширганлигига;
– аризада кўрсатилган шахслар билан тузилган меҳнат шартномалари Ягона миллий меҳнат тизимида мавжудлигига;
– таъсисчи (иштирокчи) тўғрисида маълумотлар солиқ органининг маълумотлар базасида мавжудлигига;
- жойига чиққан ҳолда солиқ тўловчи давлат рўйхатидан ўтказилган манзилда ҳақиқатда жойлашганлигини, шунингдек кўрсатилган манзилнинг манзил-маълумот бюроси маълумотлари бўйича ҳақиқатда мавжудлигини текшириш;
- банк операциялари ва ҳисобварақ-фактуралар солиқ тўловчининг фаолият турига ҳамда хусусиятларига, шунингдек харид қилинаётган ва реализация қилинаётган товарлар (хизматлар) номенклатурасига мослигини ўрганиш;
- товарлар (хизматлар) реализация суммаларини, солиқ ҳисоботлари тақдим этилганлигини ва товар-моддий бойликлар қолдиғини таҳлил қилиш;
- кўчмас мулки мавжуд бўлмаганда ижара шартномаси мавжудлигини ҳамда ушбу шартнома солиқ органида ҳисобга қўйилганлигини текшириш;
- солиқ қарздорлиги мавжудлигини текшириш:
– солиқ тўловчи – юридик шахсда, шунингдек унинг таъсисчилари (иштирокчилари) – юридик шахсларда;
– амалда раҳбар бўлиб турган шахс томонидан раҳбарлик қилаётган бошқа юридик шахсда солиқ қарзлари мавжудлигини текшириш;
- солиқ ҳисоботининг тақдим этилганлигини текшириш;
- зарур ишлаб чиқариш, савдо, омбор бинолари ва ҳудудлари, шунингдек солиқ тўловчининг фаолият туридан келиб чиққан ҳолда бошқа зарурий моддий-техника базасининг мавжудлиги аҳволини ўрганиш;
- солиқ тўловчининг жойлашган жойи манзилини, яъни солиқ хавфи даражаси юқори бўлган бир нечта солиқ тўловчилар кўрсатган манзилда – номинал манзилда жойлашишини текшириш. Бунда мулк ҳуқуқи ёки ижара ёхуд текин фойдаланиш асосида битта юридик шахсга ўртача ўн саккиз квадрат метрдан кам бўлмаган маъмурий мақсадларда фойдаланилаётган майдон (офис) тўғри келса, номинал манзил деб эътироф этилади;
- солиқ тўловчининг тугатиш жараёнида ёки солиқ тўловчини қайта ташкил этишнинг бошқа жараёнларида турганлиги ёхуд амалга оширилганлиги масалаларини текширади;
- устав фонди (капитали)нинг шакллантирилишини ўрганиш.
Маълумотларни текшириш ва таҳлил қилиш натижаларига кўра солиқ тўловчи қуйидаги хавф гуруҳларидан бирига киритилади: солиқ хавфининг юқори, ўрта, паст даражасига.
Солиқ хавфининг юқори даражасига эга солиқ тўловчилар гуруҳига уларда қуйидаги белгиларнинг лоақал биттаси аниқланган солиқ тўловчилар киритилади:
- раҳбарнинг, шунингдек раҳбарлик ёки молиявий бошқарув вазифаларини амалга ошираётган шахснинг шахси аниқланмаган ёхуд аризада кўрсатилган шахслар билан тузилган меҳнат шартномалари Ягона миллий меҳнат тизимида тасдиқланмаганда;
- таъсисчи (иштирокчи) тўғрисида маълумотлар солиқ органининг маълумотлар базасида мавжуд бўлмаганда;
- солиқ тўловчи давлат рўйхатидан ўтказилган манзилда мавжуд бўлмаганда;
- шахсий кўчмас мулки мавжуд бўлмай туриб, ижарага олинган ёки текин олиб фойдаланилаётган кўчмас мулки бўлмаганда;
- солиқ тўловчининг манзили манзил-маълумот бюроси маълумотлари базасида мавжуд бўлмаганда;
- солиқ тўловчининг манзили номинал жойлашган жой манзили билан тўғри келганда;
- амалга оширилаётган битимлар (операциялар) солиқ тўловчининг фаолият тури ва хусусиятларига, шунингдек ҳисобварақ-фактуралар таҳлили бўйича олинган маълумотлар асосида харид қилинаётган ва реализация қилинаётган товарлар (хизматлар) номенклатурасига номувофиқ бўлганда;
- тақдим этилмаган солиқ ҳисоботлари мавжуд бўлганда;
- ариза тақдим этилган пайтда солиқ тўловчининг солиқ қарзи мавжуд бўлганда, шунингдек таъсисчиларининг (иштирокчиларининг) улуши 50 фоиз ва ундан кўп бўлган юридик шахсларнинг солиқ қарзи мавжуд бўлганда. Бунда, истисно тариқасида, ушбу шахсларга табиий офат, технологик фалокат ёки бошқа бартараф этиб бўлмайдиган ҳолатлар натижасида зарар етказилганлиги, шунингдек уларни бюджетдан (давлат мақсадли жамғармаларидан) молиялаштириш кечиктирилганлиги ёхуд бажарилган давлат буюртмаси, давлат эҳтиёжлари ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эҳтиёжлари учун бажарилган ишлар ва (ёки) кўрсатилган хизматлар ҳақини тўлаш кечиктирилганлиги тўғрисида Давлат солиқ қўмитасининг хулосаси мавжуд бўлган ҳолатлар бундан мустасно;
- солиқ тўловчига солиқ қарзи мавжуд ёки солиқ хавфи юқори бўлган солиқ тўловчи қўшилганда (бирлашганда);
- мурожаат этувчи солиқ тўловчининг раҳбари бир вақтнинг ўзида бошқа солиқ тўловчида (юридик шахсда) раҳбар бўлиб, ушбу солиқ тўловчида солиқ қарзи мавжуд бўлганда ёхуд солиқ ҳисоботлари тақдим этилмаганда. Бунда мавжуд солиқ қарзи суммалари, ушбу шахслар раҳбарлик қилиб турган даврда ҳосил бўлмаган бўлса ҳам ёки солиқ ҳисоботлари ўша даврдан буён топширилмасдан келинаётган бўлса ҳам, инобатга олинади;
- муқаддам банкрот деб эълон қилинган ташкилотда раҳбар ёки таъсисчи (иштирокчи) бўлган ва муқаддам солиқ тўлашдан қасддан бўйин товлаганлик учун раҳбар ёки таъсисчи (иштирокчи) сифатида жавобгарликка тортилган шахс томонидан раҳбарлик ёки таъсисчилик (иштирокчилик) амалга оширилганда. Бунда мазкур талаб таъсисчи (иштирокчи)нинг улуши 50 ва ундан ортиқ фоиз бўлган ҳоллардагина инобатга олинади;
- «Asl belgisi» маҳсулотларни маркировкалаш ва кузатиб бориш миллий ахборот тизими ва истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш, уларнинг айланмаси ҳажмини ҳисобга олиш ахборот тизимини жорий этиш ёки фойдаланиш, шунингдек истеъмол ва техник этил спиртининг реал вақт режимида автоматлаштирилган кузатиш тизими (GPS) билан жиҳозланган истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш, уларнинг айланмаси ҳажмини ҳисобга олиш ҳамда узумзорларнинг ягона реестри ахборот тизимига интеграция қилинган электрон ҳисоблагич ўрнатилган автотранспорт воситаларида ташилишини таъминлаш бўйича лицензия талабларини бузиш;
- юқори даражадаги таваккалчилик тоифасига мансуб бўлган ва солиқ тўлашдан қасддан бўйин товлаганлик учун жавобгарликка тортилган раҳбар ёки таъсисчи (иштирокчи) томонидан раҳбарлик ёки таъсисчилик (иштирокчилик) амалга оширилганда. Бунда мазкур талаб таъсисчи (иштирокчи)нинг улуши 50 ва ундан ортиқ фоиз бўлган ҳоллардагина инобатга олинади.
Солиқ хавфининг ўрта даражасига эга солиқ тўловчилар гуруҳига уларда қуйидаги белгиларнинг лоақал биттаси аниқланган солиқ тўловчилар киритилади:
- охирги ўн икки ой ичида солиқ ҳисоботларини ўз вақтида тақдим этмаслик ҳолатлари мавжуд бўлганда;
- ходимлари ёки ёлланма ишчилари сони 4 нафардан кам бўлганда;
- солиқ тўловчининг фаолият турига боғлиқ ҳолда зарур ишлаб чиқариш, савдо, омбор бинолари ва ҳудудлари, шунингдек бошқа зарур моддий-техника базаси билан таъминланмаганда;
- аризани тақдим этиш вақтида товар-моддий бойликлар қолдиғи 1 млрд сўмдан ортиқроқ миқдорни ташкил қилганда.
- истеъмол ва техник этил спирти ишлаб чиқариш ва алкоголь маҳсулотларини қуйиш бўйича барча линияларда жамғарилган ҳисоб ахбороти кўрсаткичларини тегишли ҳимоя қилиш мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда тайёр маҳсулотларни ҳисобга олиш электрон ҳисоблагичларининг мавжуд эмаслиги;
- ташкилотлар томонидан доимий равишда устав фондининг қуйидаги миқдори таъминланмаслиги:
– истеъмол этил спирти ва ароқ ишлаб чиқарувчилар учун – БҲМнинг 10 000 баравари миқдорида;
– бошқа алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар (узум ва меваларни бирламчи қайта ишлаш ташкилотлари бундан мустасно) учун – БҲМнинг 1 000 баравари миқдорида;
- ароқ ҳамда истеъмол этил спиртидан (узум ва резавор мева спиртидан ташқари) ароқ ва ликёр-ароқ маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича мавжуд йиллик ишлаб чиқариш қувватларидан ўрнатилган қувватларнинг 60 фоизидан кам бўлмаган миқдорда фойдаланилиши;
- ароқ ишлаб чиқармайдиган ташкилотларда истеъмол этил спиртидан (узум ва резавор мева спиртидан ташқари) ликёр-ароқ маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича мавжуд йиллик ишлаб чиқариш қувватларидан ўрнатилган қувватларнинг 50 фоизидан кам бўлмаган миқдорда фойдаланилиши.
Виртуал офис шартномасини тузган Технопарк резидентларига нисбатан текшириш амалга
оширилмайди
:
- солиқ тўловчининг давлат рўйхатидан ўтган манзили бўйича ҳақиқий жойлашган жойи, манзил-маълумот бюросига кўра кўрсатилган манзилнинг мавжудлиги;
- ўзига тегишли кўчмас мулк бўлмаганда ижара шартномасининг мавжудлиги, ушбу шартноманинг солиқ органида рўйхатдан ўтказилганлиги;
- солиқ тўловчининг фаолият туридан келиб чиққан ҳолда зарур ишлаб чиқариш, савдо, омбор бинолари ва ҳудудлари, бошқа зарур моддий-техника базасининг мавжудлиги ва ҳолати;
- солиқ тўловчининг жойлашган манзили, солиқ хавфи юқори бўлган бир нечта солиқ тўловчилар томонидан кўрсатилган номинал манзилда жойлашганлиги масалалари юзасидан.
Агар солиқ тўловчида солиқ хавфининг юқори ва ўрта даражасига мос келувчи белгилар аниқланмаса, унга паст даража берилади.
Ариза берувчининг солиқ хавфи гуруҳларидан бирига киритилганлиги тўғрисида хабарнома таҳлил якунланган кундан бошлаб бир иш кунидан кечиктирмай солиқ тўловчининг шахсий кабинетига юборилади.
Агар мониторинг натижаларига кўра автоматик тарзда ҚҚС тўловчи гувоҳномасини олган тадбиркорлик субъектида амалга оширилаётган битимлар (операциялар) харид қилинаётган ва реализация қилинаётган товарлар (хизматлар) номенклатурасига номувофиқ бўлган ҳолатлар аниқланган тақдирда, унинг гувоҳномаси 30 кундан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб турилиши мумкин. Агар ушбу муддатда камерал ва сайёр солиқ текширувлари натижалари бўйича гувоҳноманинг тўхтатиб турилишига олиб келган ҳолатлар ўз тасдиғини топмаса, гувоҳноманинг амал қилиши қайта тикланади.
ҚҚС тўловчи сифатида ихтиёрий равишда ҳисобга қўйилган тақдирда, солиқ органи солиқ тўловчининг аризасини кўриб чиққандан сўнг 2 иш куни давомида, шунингдек солиқ тўловчининг солиқ хавфларининг қай бирига олиб борилиши асосида унда кўрсатилган маълумотларни текшириш ва таҳлил қилишни якунлайди ҳамда қуйидагича қарор қилади:
- солиқ хавфи юқори бўлган солиқ тўловчилар бўйича – махсус рўйхатдан ўтказишни рад этиш тўғрисида;
- солиқ хавфи ўрта бўлган солиқ тўловчилар бўйича – кейинги ўн икки ой ичида солиқ назоратининг текширув тадбирларини ўтказиш (жойида кўриш, сўроқ қилиш, камерал ва сайёр солиқ текширувлари, ходимларнинг ҳисоботдаги ва ҳақиқий сонининг мувофиқлигини назорат қилиш) шарти билан махсус рўйхатдан ўтказиш тўғрисида;
- солиқ хавфи паст бўлган солиқ тўловчилар бўйича – махсус рўйхатдан ўтказиш тўғрисида.
Қўшилган қиймат солиғи тўловчиларини солиқ органларида махсус рўйхатдан ўтказиш тўғрисида ариза белгиланган муддатларда тақдим этилганда ҚҚС тўловчи ҳисобга қўйилган деб ҳисобланади:
- ариза тақдим этилган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасидан – ихтиёрий тарзда ҳисобга қўйилганда;
- ҚҚС тўлаш бўйича мажбуриятлар пайдо бўлган кундан бошлаб – айланмадан олинадиган солиқ тўлашга ҳақли бўлмаган солиқ тўловчилар мажбурий рўйхатдан ўтказилганда
, шунингдек жами даромад 1 млрд сўмдан ошганда.
Махсус рўйхатдан ўтказиш ёки уни рад этиш тўғрисида асослантирилган қарорнинг бир нусхаси у қабул қилинган кундан бошлаб бир иш куни ичида солиқ тўловчининг шахсий кабинетига юборилади.
Махсус рўйхатдан ўтказиш рад этилган солиқ тўловчи махсус рўйхатдан ўтказишда рад жавобига олиб келган ҳолатларни бартараф этгандан сўнг янгидан ариза беришга ёхуд рад этиш тўғрисидаги қарор устидан юқори турувчи солиқ органига ёки судга шикоят қилишга ҳақли.
Солиқ қўмитаси солиқ тўловчини махсус рўйхатга олгандан сўнг электрон гувоҳномани шакллантиради ва уни солиқ тўловчининг шахсий кабинетига юборади. Унда ҚҚС бўйича махсус рўйхат ҳисобининг 12 хонали рақами (ҚҚС рақами деб аталади) кўрсатилади.
ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтмаслик қуйидаги оқибатларга олиб келади:
Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал
- Айланмадан олинадиган солиқдан ҚҚС ва фойда солиғи тўлашга қандай ўтилади
- Йил давомида айланмадан олинадиган солиқни тўлашдан ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтишда ҚҚС қўшимча ҳисобланганлиги тўғрисида солиқ органига қандай жавоб бериш керак
- Айланмадан олинадиган солиқни кимлар тўлаши мумкин
- ҚҚС тўламаслик учун нима қилиш керак
- Кимлар ҚҚС тўлайди

Наша страница
Канал в телеграм