Ходимни бошқа иш берувчига вақтинча хизмат сафарига юбориш қандай амалга оширилади

24.11.2023
author avatar

Михаил ГАСАНОВ

меҳнатга оид ҳуқуқ бўйича эксперт, ю. ф. н.
author avatar

Ленара ХИКМАТОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– «бошқа иш берувчига вақтинча хизмат сафарига юбориш» нима дегани;
– вақтинча хизмат сафарига юборишнинг хизмат сафаридан фарқи нимада;
– вақтинча хизмат сафарига юбориш қандай шартларда амалга оширилади;
– вақтинча хизмат сафарига юбориш қандай расмийлаштирилади.

  

«Бошқа иш берувчига вақтинча хизмат сафарига юбориш» нима дегани

Ходимни бошқа иш берувчига вақтинча хизмат сафарига юбориш – 2022 йилда тасдиқланган Меҳнат кодексига киритилган аҳамиятли янгиликдир.

Вақтинча хизмат сафарига юбориш – бу ходим вақтинча хизмат сафарига юборилган иш берувчи билан тузиладиган алоҳида муддатли меҳнат шартномаси асосида, ходимнинг ёзма розилиги билан уни бошқа иш берувчига вақтинча хизмат сафарига юбориш .

Аввалги иш жойида тузилган меҳнат шартномасининг амал қилиши ходим вақтинча хизмат сафарига юборилган даврда тўхтатиб турилади (бекор қилинмайди). Ходимга хизмат сафари муддати тугаганидан сўнг, уни хизмат сафарига юборган иш берувчидаги аввалги иши (лавозими) тақдим этилади. 

Вақтинча хизмат сафарига юбориш – бу ходимни бошқа ташкилотга ишга ўтказиш эмас. Меҳнат кодексида ходимни бир иш берувчидан бошқасига ўтказиш имкониятининг мавжудлиги назарда тутилмаган. Aгарда ходим иш жойининг бошқа жойга ўзгартирилишини ҳоҳласа, аввалги иш жойидаги иш берувчи билан меҳнат муносабатлари батамом бекор қилинади. Вақтинча хизмат сафарига юборилган ҳолатларда эса хизмат сафари муддатининг якунланиши билан у яна қайтиб келади, яъни уни хизмат сафарига юборган иш берувчида унинг аввалги иш жойи (лавозими) сақланиб қолади.

Мисол
Ходимнинг вақтинча хизмат сафарига юборилиши

Мол етказиб берувчи-ташкилот харидор-ташкилотга янги ускуналар етказиб беради.

Мол етказиб бериш шартномасига кўра, мол етказиб берувчи-ташкилот ускуналарни ўрнатиб бериш ва уларни ишлатиш юзасидан харидор-ташкилотнинг ходимларини ўқитишни ҳам амалга ошириши керак. Ушбу мажбуриятларни бажариш учун мол етказиб берувчи-ташкилот ўз ходимини маълум бир вақтга харидор-ташкилотга хизмат сафарига юбориши зарур бўлади.

Ускуналарни ўрнатиш ва уларни ишлатиш юзасидан харидор-ташкилотнинг ходимларини ўқитиш бўйича барча ишлар тугагандан сўнг, харидор-ташкилот билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинади ва ходим аввалги иш жойидаги иш берувчига яна қайтиб келади.

Вақтинча хизмат сафарига юборишнинг хизмат сафаридан фарқи нимада

Вақтинча хизмат сафарига юборишни, хизмат сафари билан чалкаштирманг. Умумий жиҳатлар мавжуд бўлса-да, бу тушунчалар анча сезиларли даражада фарқланади. Вақтинча хизмат сафарига юборишнинг хизмат сафаридан фарқлари қуйидагилардан иборат:

Вақтинча хизмат сафарига юборишнинг хизмат сафаридан фарқлари

Хизмат сафари

lock

Чтобы читать дальше, подпишитесь на Buxgalter Pro