Қандай қилиб мол-мулк солиғини тўлаш ва ҳисоботини тақдим этиш керак

04.01.2024
author avatar

Иродахон АББОСХОНОВА

солиқ маслаҳатчиси
author avatar

Олег ЦОЙ

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– бўнак тўловлари ҳақидаги маълумотномани тўлдириш;
– бўнак тўловлари ҳақидаги маълумотномани тақдим этиш муддатлари;
– солиқ даври мобайнида тахмин қилинаётган солиқ базаси ўзгарган ҳолатлардаги хатти-ҳаракатлар;
– бўнак тўловларини тўлаш даврийлиги ва муддатлари;
– солиқни ҳисоб-китоб қилишда юзага келадиган вазиятлар;
– мол-мулк солиғи бўйича якуний йиллик ҳисоб-китоб;
– норезидентлар томонидан ҳисоботни тақдим этиш ва солиқ тўлашнинг ўзига хос хусусиятлари.

 

Эътибор беринг
2024 йил 1 январдан бошлаб корхоналар мол-мулк солиғи бўйича солиқ ҳисоботини автоматик тарзда шакллантиришни танлашлари мумкин. 2023 йил 18 октябрдаги 548-сон ВМҚга асосан тегишли Низом 2020 йил 20 ноябрдаги 736-сон ВМҚга киритилди.

Бўнак тўловлари ҳақидаги маълумотнома қандай тўлдирилади

Солиқ даври – календарь йил давомида мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловларини тўлаб боринг .

Бўнак тўловлари миқдорини ҳисоблаш учун солиқ органларига бўнак тўловлари ҳақидаги маълумотномани тақдим этинг.

Бўнак тўловларини тахмин қилинаётган солиқ базаси ва тегишли солиқ ставкасидан келиб чиқиб ҳисобланг.

Бўнак тўловлари тўғрисидаги маълумотноманинг барча сатрлари кадастр органларининг маълумотлари ҳамда my3.soliq.uz сайти орқали тақдим этиладиган солиқ тўловчиларнинг қуйидаги объектлар ҳақидаги маълумотларига асосан автоматик тарзда тўлдирилади:

  • 0,6 % ставка қўлланиладиган объектлар .
  • қурилиши тугалланмаган объектлар, уларга нисбатан 3 % ставка...
lock

Чтобы читать дальше, подпишитесь на Buxgalter Pro